UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0

10 май 07:24
Янгиликлар

Гандбол

Гандбол: ўсмирлар ва қизлар терма жамоалари ўқув-машғулот йиғинларида қатнашмоқда

Шу кунларда гандбол бўйича 2004-2005 йилларда туғилган Ўзбекистон ўсмирлар ва қизлар терма жамоалари Урганч ва Нукус шаҳарларида навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказишмоқда.

20 майга қадар давом этадиган мазкур йиғин ёш гандболчиларимиз учун жорий йил ноябрь ойида Хитойнинг Шантау шаҳрида бўладиган ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб беради.

Мазкур ўқув-машғулот йиғинларига 24 нафар ўсмирлар ҳамда 26 нафар қизлар жалб этилган. Ёш спортчиларимизнинг машғулотларини эса нақд 10 нафар малакали тренерлар назорат қилиб боришмоқда.

Ўқув-машғулотлар йиғини Ўзбекистон гандбол федерацияси ҳамда ҳомий ташкилотлар ёрдамида ташкил қилиниб, спортчиларга барча шароитлар, жумладан замонавий спорт мажмуалари, тренажёр зали, бассейн, ётоқхона, фармакология ҳамда бўш пайтларида маданий ҳордиқ чиқариши учун шароитлар яратиб берилган.

Ўқув-машғулот йиғинидан сўнг ҳар иккала жамоа 21-27 май кунлари Нукус шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги баҳсларида иштирок этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон гандбол федерацияси ўсмирлар III ёзги Осиё ўйинларига пухта ҳозирлик кўриш мақсадида ўсмирлар ва қизлар терма жамоаларини мамлакат чемпионати ва Кубоги мусобақаларида конкурсдан ташқари қатнашишига рухсат берган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг