UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

18 июн 12:45
Янгиликлар

Гандбол

Гандбол: Ўзбекистон чемпиони АГМК жамоаси ОЧЛда қатнашмоқда, аммо...

Теглар :  Гандбол
Шу кунларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри гандбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасида 23-бор ўтказилаётган Осиё Чемпионлар лигасига мезбонлик қиляпти.

 Ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шарафини АГМК жамоаси ҳимоя қилмоқда.


Мусобақада жами 11та клуб иштирок этиш истагини билдиришган ва Жиддага етиб келган. Ташкилотчилар томонидан жамоалар қуръа ёрдамига иккита гуруҳга тақсимланишди.


“A” гуруҳи: “Ал-Араби” (Қатар), “Казерун” (Эрон), “Ал-Салмия” (Қувайт), “Mудҳар” (Баҳрайн), “Ал-Нажма” (Саудия Арабистони).


“B” гуруҳи: “Ал-Веҳда” (Саудия Арабистони), AГМК (Ўзбекистон), “Ал-Қаттен” (Яман), “Мес Кермон” (Эрон), “Ал-Духайл” (Қатар), “Ал-Қувайт” (Қувайт).


Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони АГМК жамоаси мусобақанинг дастлабки кунида Қатарнинг “Ал-Духайл” жамоасига ўйинни бой беришган бўлса, 2-турда Яман давлати чемпиони “Ал-Қаттен” гандболчиларини 38-26 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қувонарлиси, мазкур учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб терма жамоамиз аъзоси Мухтор Тўлибоев топилди.


Бироқ, кейинги турда вакилларимиз Қувайт чемпиони “Ал-Қувайт”га қарши паркетга тушди ва имкониятни бой берди.


Эртага, 17 июнь куни АГМК гандболчилари Саудия Арабистонининг “Ал-Веҳда” жамоаси билан куч синашади. Гуруҳдаги сўнгги ўйинда олмалиқлик гандболчилар Эрон чемпиони “мес Кермон”га қарши паркетга тушади. Мана шу икки ўйинда қозонилажак ғалаба вакилларимиз учун кейинги босқич эшикларини очиши мумкин. Бу йўлда уларга омад тилаймиз.


Шуниндек, мусобақада халқаро тоифадаги ҳакамлар, самарқандлик ака-ука Ҳасан ва Хусан Исмоиловлар ҳам фаолият кўрсатмоқда. Улар Осиё гандбол федерацияси ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг