UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0 08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0 08:21UFC тарихида илк бор аёл анонсер ишлади + ФОТО 0 07:54Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган иккинчи велоспортчимиз номи ҳам маълум! 0

08 мар 14:43
Янгиликлар

Гандбол

Гандболчи қизларимиз Покистондан олтин медаллар билан қайтишяпти + ФОТО

2-6 март кунлари Покистоннинг Файсалобод шаҳрида гандбол бўйича қизлар ўртасида икки ёш тоифасида IHF Trophy - Central Asia Zone III (IHF Кубоги - Марказий Осиё III минтақаси) бўлиб ўтди.

Покистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари қатнашган мазкур мусобақа мамлакатимиз терма жамоаларининг ғалабаси билан ниҳоясига етди. 

Хусусан, ўзбекистонлик гандболчи қизлар 2006 йилда туғилган ва ундан кичик ёшлилар (U-18) ҳамда 2004 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдагилар (U-20) биринчиликларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишга муваффақ бўлишди. 

Эътиборли жиҳати, жамоаларимиз биронта учрашувни бой бермай, юз фоизлик кўрсаткич билан ғолибликни қўлга киритишди.

Кези келганда айтиб ўтиш жоиз, U-20 қизлар терма жамоамиз турнирда рақибалари дарвозасини 261 маротаба аниқ нишонга олиб, ўз дарвозасидан 50 та тўп ўтказиб юборди. Тўплар фарқи +211 тани ташкил қилди. U-18 қизлар жамоасининг киритган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати 212-42 кўринишда бўлди, фарқи +170 та.

IHF Кубоги - Марказий Осиё III минтақаси биринчили. Якуний ўринлар:

2006 йилда туғилган ва ундан кичик ёшли қизлар биринчилиги. 1-ўрин. Ўзбекистон. 2-ўрин. Покистон. 3-ўрин. Тожикистон.

2004 йилда туғилган ва ундан кичик ёшли қизлар биринчилиги. 1-ўрин. Ўзбекистон. 2-ўрин. Покистон. 3-ўрин. Тожикистон. 

Шу тариқа, иккала ёш тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоалари олтин медаль соҳибига айланишди. Бунинг баробарида, IHF кубогининг Осиё қитъаси босқичи йўлланмасига ҳам эга чиқишди.

Икром Худойберганов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг