26 окт 17:02
Янгиликлар
Футбол
Гарри Кейн "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарри Кейн "Манчестер Юнайтед"га қарши меҳмонда кечадиган АПЛнинг 10-тур учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
Маълумотларга кўра, футболчи "Ливерпуль" билан ўйинда (4:1) кичик жароҳат олган ва шу сабабли "Вест Хэм"га қарши Англия лига Кубогининг 4-босқичи баҳсида иштирок эта олмади. Ўйиндан сўнг "шпорлар" устози Маурисио Почеттино Кейн шанбадаги баҳсда иштирок этиши ҳақида ҳеч нарса маълум эмаслигини айтди.
"Жароҳатланганлар ҳолатини аниқлаш лозим. Шу сабабли ротация қилишга мажбурмиз. Ҳозирча Кейн кейинги баҳсда аниқ ўйнайди дея олмайман" - дейди Почеттино.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар