UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Globe Soccer Awards. Йилнинг энг яхшиларини аниқлади 0 14:03Сауль Альварес мутлақ жаҳон чемпионлиги унвонидан маҳрум бўлиши мумкин 0 13:42"Ролан Гаррос". Елена Рибакина ғалаба билан бошлади 0 13:21Шифокорлар Майк Тайсонга рухсат беришадими? 0 13:00Аббосбек Файзуллаев нуфузли нашрнинг йил рамзий терма жамоасидан жой олди 0 12:39UFC 302: кард иштирокчилари, жангларнинг тўлиқ рўйхати 0 12:18Новак Жокович "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 11:57Расман! Хабиб Махачевнинг бурчагида бўладими деган саволга унинг ўзи жавоб берди 0 11:36Бугун Ўзбекистон Суперкубоги учун "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади 0 11:15Парвиз Насруллаев ҳам Қозоғистонда жанг қилади 0 10:54Бугун икки боксчимиз Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:33Ўзбекистон кубогининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари + ФОТО 0 10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0 09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0

23 июн 17:02
Янгиликлар

Тадбирлар

Ғазалкентда Спартакиада ўтказилди ФОТО

Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида Тошкент вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги коллежларда меҳнат қилаётган раҳбар ва педагог ходимлар ўртасида Спартакиада ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик коллежида ўтган мусобақа “Спорт - жамоани бирдамлик ва тотувликка чорлайди” шиори остида ташкил этилиб, унда иштирокчилар спортнинг футзал, волейбол, стол тенниси, бадминтон ва шахмат турлари бўйича баҳслашишди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “”Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3031-сонли қорари ҳамда 2018 йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар тўғрисида ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган топшириқлари, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур спартакиадада вилоятнинг олтита ҳудудидан босқич беллашуларида ғолиб бўлган 228 нафар таълим соҳасидаги ходимлар иштирок этишди. 

Тошкент вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси ва Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси Тошкент вилояти минтақавий бўлими томонидан ташкил этилган спартакиаданинг дастлаб, тантанали очилиш маросими ташкил этилди. 

Маросимда сўз олганлар бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, жумладан оммавий спортга қаратилаётган юксак этибор ҳақида, ўтказилаётган ушбу беллашувлар ҳам соғлом турмуш тарзининг тарғиботи ва амалда исботи сифатида кўриш мумкин, эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтишди. 

Бадиий жамоаларнинг куй-қўшиқлари, спортчи-болаларнинг кўргазмали чиқишлари маросимга ўзгача завқ-шавқ бағишлади. Шундан сўнг, спратакиада доирасидаги мусобақаларга старт берилди. Кун бўйи давом этган мусобақаларда  ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ғалабага бўлган интилиши иштирокчиларнинг юз-кўзларида яққол акс этиб турди. 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси 3-алоҳида батальон командири ўринбосари Зулайхо Қаландарова ҳамда ходимлари шахмат ва стол тенниси беллашувларида ҳам етакчи эканликларини исботлашди. 

Жисмоний тарбия ва спорт орқали соғлом турмуш кечиришга ундовчи спартакаиданинг якуний натижаларига кўра, қуйдаги педагог-ходимлар  кучли учликдан жой олишди.

Бадминтон (эркаклар)

1. Дониёр Абдураҳмонов (Чирчиқ)

2. Аббос Абураҳмонов (Бекобод)

3. Зокир Хўжакелдиев (Чиноз)


Бадминтон (аёллар)

1. Сожида Мираҳмедова (Бўстонлиқ)

2. Гулбаҳор Эргашева (Бекобод)

3. Фотима Шоллиева (Чиноз)

Стол тенниси (эркаклар)

1. Азиз Абдужаппаров (Оҳангарон)

2. Диёр Дўконов (Оққўрғон)

3. Абдивоҳид Хўдойбердиев (Олмалиқ)


Стол тенниси (аёллар)

1. Ҳилола Юнусова (Оққўрғон)

2. Раъно Мирзаёқубова (Чирчиқ)

3. Гулжан Жақсибаева (Бўстонлиқ)

Шахмат (эркаклар)

1. Каримжон Бобоев (Оққўрғон)

2. Абдурасул Дўланбоев (Олмалиқ)

3. Нусрат Жумаев (Чирчиқ)


Шахмат (аёллар)

1. Барно Файзиева (Зангиота)

2. Илмира Иманқулова (Бўстонлиқ)

3. Динара Каринбаева (Чирчиқ)

Волейбол (аёллар жамоаси)

1. Чирчиқ 

2. Чиноз

3. Оҳангарон


Футзал (эркаклар жамоаси)

1. Олмалиқ

2. Оққўрғон

3. Бекобод т. 

Мусобақалар якунига етгач, тақдиралаш маросми бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Рустам БОБОҚУЛОВ, Ўзбекистон Талабалар спорти Ассоциацияси Тошкент вилояти минтақавий бўлим раис ўринбосари

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг