UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

13 май 16:20
Янгиликлар

Шахмат

Георгий Аъзамов халқаро хотира турнири бош соврини Сербияга кетди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Шахмат бўйича Георгий Аъзамов хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган “Ташкент опен-2022” XV Халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларига эга бўлган нуфузли турнирда иштирокчилар “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Сербиялик гроссмейстер Александр Инжич халқаро турнирда 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) ва Евгений Романов (Норвегия)га насиб этди.

20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Шамсиддин Воҳидов, Муҳриддин Мадаминов ва Абдумалик Абдусалимовларга тенг келадигани топилмади.

Фахрийлар ўртасида кечган беллашувларда Вячеслав Аъзамов ва Обиджон Юсупов ғалаба нашидасини сурди.

Аёллар ўртасида ҳамюртимиз, жаҳон чемпиони Умида Омонова 1-ўринни эгаллаган бўлса, қозоғистонлик Алия Нурманова ва Бибисара Ассайбаева 2- ва 3-ўринларга эгалик қилди. 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларда яна бир вакиламиз Ситора Сапарова ғалаба қозонди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг