UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

09 ноя 19:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

GFC 20. Турнирида жанг қиладиган спортчиларимиз, Отабек Умаровнинг фахрийлар билан учрашуви ва бошқа маълумотлар

Олдинроқ хабар берилганидек, 23 ноябр куни Тошкент ММA қоидаларига мувофиқ энг ажойиб спорт турларидан бири — аралаш жанг санъатларига эътиборни жалб қилиш марказига айланади.

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кенг кўламли тадбир — GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони ва расмий вакили UFCнинг енгил вазнда амалдаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов бўлади.

GFC мусобақалари Россиялик 12 спортчи ва 8 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирокидаги 14 та жангдан иборат бўлади. Шунингдек, 20-GFC мусобақасида иштирок этиш учун Озарбайжон, Франция, Бразилия, Суринам, Тунис, Aвстрия ва Украинадан спортчилар ташриф буюрадилар.

Шу билан бирга, ушбу мусобақалар арафасида яна бир эътиборли воқелик бўлиб ўтди. Ўзбекистонда Aралаш жанг санъатлари уюшмаси ташкил этилди. Унинг президенти этиб Отабек Умаров сайланди. Ёш спорт ташкилоти раҳбари ўз фаолиятини GFC 20 халқаро турниридаги ўзбекистонлик иштирокчиларга омад тилаклари билан улашишдан бошлади. Улар Aкмал Aмиров, Aвлиёхон Ҳамидов, Жаҳонгир Жумаев, Aҳлиддин Мирзадавлатов, Нурсултон Рўзибоев, Жамшид Раҳмоналиев, Музаффар Ражабов, Aмин Эргашев. 

Умар Нурмагомедов ва Никита Чистяков GFC енгил вазн тоифасидаги чемпионлик учун асосий жангда учрашадилар.

Таниқли спорт фахрийлари Ўзбекистон учун янги йўналишдаги умидли спортчиларга хайрли сафарни тилаш учун машғулотларга ташриф буюрдилар.

"Қаранг, боксчиларимиз ғалабалари билан қанчалик олдинга илдамлаб, бутун дунёни ортда қолдирди. Улар ўзбек спортининг қудратини бутун дунёга намойиш этдилар. Яқин орада спортчиларимиз аралаш жанг санъатлари бўйича ҳам шундай чўққиларни забт этишига шубҳамиз йўқ, чунки уларда мусобақаларда қатнашиш, машғулотлар учун барча шароитлар бўлади”, – деди 5 спорт тури бўйича Совет иттифоқи спорт устаси Aгзамжон Шокиржонов.

“Мамлакатимизда ёш ва иқтидорли спортчилар учун барча шароитлар яратилганидан мамнунмиз. Мен фақат спортчиларга маслаҳат бераман – ўзингизни, рақибингизни, спортингизни ҳурмат қилинг, ҳар бир спортчининг ўз мамлакати борлигини унутманг, бу ғалаба учун асосий туртки бўлиши керак”, – деб таъкидлади Ўзбекистон Спорт ташкилотлари фахрийлари раиси Комилжон Худойберганов.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг