17 июл 12:31
Янгиликлар
Бокс/ММА
Гильермо Ригондо рақибининг чағини синдириб қўйди
Уэльснинг Кардифф шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Оқшомнинг марказий жангида биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA (Super) йўналиши чемпиони кубалик 35 ёшли Гильермо Ригондо британиялик 25 ёшли Жеймс Диккенсга қарши рингга кўтарилди.
Ригондо биринчи раунддаёқ рақибининг чағини синдириб қўйди. Иккинчи раунддан кейинги танаффус чоғида мезбон боксчининг мураббийлари жангни давом эттирмасликка қарор қилишди.
Ҳавола :
Фикрлар