UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

22 фев 18:31
Янгиликлар

Гимнастика

Гимнастикачиларимиз Беларусдаги халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этишди

Теглар :  Гимнастика
17-21 февраль кунлари Минскда гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мусобақада мезбон Белоруссия, Украина, Россия ва Литва жамоалари билан бир қаторда ўзбекистонлик гимнастикачилар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Айтиш керакки, Ўзбекистон катталар ва ўсмирлар терма жамоаси ушбу мусобақада муваффақиятли иштирок этди.

Турнирда жамоамиз аъзолари ўз чиқишлари билан бир нечта йўналишда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб, жами бўлиб 15та медалга эга чиқишди.

Эркаклар терма жамоамиз аъзолари 5та олтин, 3та кумуш ва 4та бронза медалларини қўлга киритди.

Абдулла Азимов от машқи йўналишида ўз чиқиши билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, Хабибулло Эргашев брус йўналишида бажарган машқи учун олтин медалга лойиқ кўрилди. Ҳудди шу йўналишда Абдулла Азимов иккинчи бўлди. Турник машқларида Хабибулло Эргашев яна бир медални қўлга киритди. Бу сафар у шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Кўпкурашда бу икки спортчимиз мусобақанинг финалчиларига айланишди.

Ўсмирлар орасида кўпкураш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ўткирбек Жўраев кумуш медални қўлга киритди.

Алоҳида снаряддаги финалларда ҳам спортчиларимиз шоҳсупага кўтарилишди:

Эркин машқлар

Фаёзиддин Маматқулов - 1 ўрин


От-машқи

Ҳумоюн Исломов - 3-ўрин


Ҳалқа машқи

Фаёзиддин Маматқулов - 2-ўрин


Таяниб сакраш

Ҳумоюн Исломов - 3-ўрин


Брус

Ўткирбек Жўраев - 1-ўрин

Фаёзиддин Маматқулов - 3-ўрин


Турник машқи

Ўткирбек Жўраев - 1-ўрин


Гимнастикачи қизларимиздан Дилдора Арипова таяниб сакраш машқларида иккинчи, эркин машқларда эса учинчи ўринни эгаллаб кумуш ва бронза медалини қўлга киритишди. Хода машқларида иштирок этган Омина Халилова бронза медали билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг