UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

14 мар 17:29
Янгиликлар

Гимнастика

Гимнастикачиларнинг нозик ва чаққон ҳаракатлари томошабинларга завқ бағишлади

Теглар :  Гимнастика
Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Талаба бахори” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбир гимнастика спорт тури бўйича ўтказилди. Унда университет профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этди.

Талабалар спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, спорт акробатикаси йўналишларида тасма, ҳалқа, тўп ва булавада машқ бажариш бўйича бор иқтидори, маҳорати ва тажрибасини, мусиқа ва оҳангни ҳис қилиш қобилиятини намойиш этишди. Тадбир дастуридан кўпкураш – яккалик ва гуруҳ ҳамда айрим гимнастика турлари бўйича чиқиш машқлари жой олди.

Гимнастикачи қизларнинг гиламдаги енгил, чаққон ва нозик ҳаракатлари томошабинларга завқ бағишлади. Бир сўз билан айтганда тадбир барча ихлосмандлар учун ҳақиқий ёшлик, гўзаллик ва спорт байрамига айланди. 

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг