UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Абдель-Азиз Хабибнинг қарзлари ҳақида гапирган Конорга таҳдид қилди 0 18:44"Кичкина аҳмоқ". Конор Макгрегор Илия Топурияни танқид қилди 0 18:23Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум 0 18:02"Порье - енгил вазннинг "Чўқинтирган отаси" - собиқ спортчи 0 17:41Олимпия машъаласи Канн кинофестивалига етиб борди 0 17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0

02 ноя 18:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғофур Раҳимов AIBAнинг қарзи қанча эканлигини айтди

Теглар :  БоксРаҳимовAIBA
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA)нинг ҳисобот-сайлов Конгресси давом этмоқда.

Ташкилот раҳбари вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов Конгрессдаги бугунги чиқиши давомида бир қатор масалаларга тўхталиб ўтди. 

- Биз AIBAнинг жаҳон спорт ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳакамлашга, ташкилотнинг аввалги обрўсини қайта тиклашга ҳаракат қиляпмиз. Сўнгги 9 ой давомида бу борада катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Ислоҳотлар барча йўналишлар бўйича олиб бориляпти. 

Мен AIBAга раҳбар этиб тайинланган вақтимда ташкилотнинг қарзи 40 миллион доллардан ошиб кетганди. Ҳомийлар ва сармоядорлар бу борада AIBAни судга ҳам беришганди. Қисқа фурсат ичида янги ҳомийлар билан шартномалар имзоланди ва мавжуд қарздорлик деярли қопланди. 

Ҳозирда ташкилот бюджетини тўлдириш учун ҳаракатларни давом эттиряпмиз. Мен бошланган ишни якунига етказишни хоҳлайман. Албатта, бу борада сизларнинг ёрдамингизга таянаман, - деди Ғ.Раҳимов.

Камолиддин АЛИМОВ Москва, Россия Федерацияси

Суратлар муаллифи - Маъруфжон Асқаров

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг