UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Гроссмейстерларимиз сони яна биттага кўпайди, Ўзбекистонда улар энди 29 нафар! 0 13:01"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум 0 12:40Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 12:35Breaking: Оксана Чусовитина жароҳат олди. У Париж Олимпиадасида иштирок этмайди 0 12:19Усик Фьюри билан жангдан орттириб олган жароҳатларини кўрсатди + ФОТО 0 11:58Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 11:3766 ёшли Гасперини фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди 0 11:16Жаҳон чемпионатининг кечаги кун қаҳрамонлари + ФОТО 0 10:55"Эгилган бошни қилич кесмас" - Ҳумоюн Тўхтамуродов Мuradov legion team'га қайтди 0 10:34Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида 1/4 финал жуфликлари маълум бўлди 0 10:13Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда 0 09:52Маъруфжон Муродуллоев Кобеда Жаҳон чемпионати совриндори бўлди 0 09:31Шоҳасан Мирзаматов кейинги жангини қачон ва қайси турнирда ўтказиши маълум 0 09:10WBO рейтинги янгиланди: КАКА, Бектемир кўтарилди, Ҳасанбой пастлади 0 08:49“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунига етди 0

26 сен 12:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғофур Раҳимов ва Серик Конакбоев AIBA президентлигига номзод сифатида кўрсатилди

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов ва ташкилотнинг вице-президенти Серик Конакбаев AIBA президентлиги учун номзод сифатида кўрсатилди.

Бу ҳақида daryo.uz нашри ТАССга асосланиб хабар бермоқда.

23 сентябрь, якшанба куни AIBA президенти лавозимига номзодлар аризаларини топшириш якунланди. Президентликка сайлов эса 2—3 ноябрь кунлари Москвада бўлиб ўтади. «Ғофур Раҳимов ва Серик Конакбаевлар номзоди илгари сурилди», — деб баёнот берди Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев.

Аввалроқ Ғофур Раҳимов ва Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ўртасида муаммо пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди. ХОҚ Раҳимовга номзодини бекор қилишни тавсия қилиб, бундай бўлмаган тақдирда бокс Олимпия ўйинлари дастуридан чиқариб юборилиши мумкинлиги борасида огоҳлантирилди.

Аммо AIBA раҳбари бу қўнғироқларга ўз муносабатини билдириб, ташкилот президентлиги учун номзодини илгари суришини маълум қилди.

Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, AIBA 3 октябрь куни сайловларда иштирок этадиган номзодлар рўйхатини расман эълон қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг