UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0

29 авг 08:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғоибназаровнинг рақиби мексикалик боксчи, жанг 22 сентябрь куни ўтказилади

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.

Ҳамюртимиз 22 сентябрь куни АҚШнинг Аризона штати Тусон шаҳрида фаолиятидаги учинчи жангида рингга кўтарилади. Унинг рақиби мексикалик Виктор Росас бўлади. Жанг 8 раундга белгиланди.

10 октябрь куни 30 ёшга тўладиган Росас профи рингда 15 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 9 тасида ғалабага эришган. Учта жангни нокаут билан якунлаган. Мағлубиятлари сони 6 та. Бир бор нокаутга учраган.


Эслатиб ўтамиз, Ғоибназаров машҳур промоутер Боб Арумга тегишли Top Rank промоутерлик компанияси байроғи остида ўз жангларини ўтказиб келяпти. 

Маълумот учун, ҳамюртимиз ўзининг сўнгги жангини 20 май куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги дунёга машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида ўтказиб, америкалик Агустин Маурасни мағлубиятга учратган эди. 



Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
29 авг 09:12:11
Bek
Фазлиддин рейтингги юқорироқ боксчилар билан жанг ўтказишга эришса яхшироқ бўлар эди.
   
29 авг 08:51:38
Ali
JCH 2017 Hamburg to'liq ro'yhat qachon chiqadi
   
29 авг 08:50:00
Абдуазиз
Olg‘a
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг