UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0

08 апр 16:27
Янгиликлар

Кураш

Ғолибга 10 000 доллар мукофот. Кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнири олдидан матбуот анжумани ташкил этилди + ФОТО

Теглар :  Кураш
Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV халқаро турнирнинг ташкилий масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Буюк аждодларимиздан мерос бўлган курашнинг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларни ушбу миллий спорт туримизга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали уларда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларнинг, шунингдек, жаҳон халқларининг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Кураш бўйича турли халқаро мусобақаларни ташкил қилиш, курашни халқаро майдонда ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг жаҳон спорт майдонидаги имиджини юксалтириш, курашни умумхалқ спорт турига ва жаҳон спорти дурдонасига айлантириш, ушбу миллий спорт туримизни ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифа эканлиги ҳам қарорда кўрсатиб ўтилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 9-12 апрель кунлари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV халқаро турнир ташкил этилади. Унда дунёнинг 30га яқин давлатидан 105 нафар иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Шундан 75 нафари спортчилар бўлиб, уларнинг 15 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV халқаро турнирнинг ташкилий масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари Равшан Эрматов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби, Ташкилий қўмита аъзоси Ойбек Касимов, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Уйғун Умаров, шунингдек хорижлик меҳмонлардан Бангладеш ёшлар ва спорт вазилиги котиби Соҳил Аҳмад, Руминия делегацияси раҳбари, халқаро тоиадаги ҳакам, жаноб Наим Белгин, Озарбайжон делегацияси раҳбари Мобил Хусейнов ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

“Кураш бўйича ташкил этиладиган мазкур халқаро мусобақага тайёргарлик ишлари юқори даражада олиб борилмоқда. Юртимизга ташриф буюраётган курашчилар ва меҳмонлар учун барча шароитлар яратилган. Бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилот ва идорлар ҳамкорликда мусобақани юксак савияда ташкил этиш учун барча чораларни кўришмоқда. Шунингдек, мусобақа жараёнларини бевосита турнир ўтказиладиган «Алпомиш» стадионидан ёритиб бориши учун ОАВ ходимларига ҳам барча зарур шароитлар яратиб берилади. Беллашувлар ўтказиладиган «Алпомиш» стадионида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, спортчилар ва кураш ихлосмандларига барча қулайликлар яратилмоқда”, - деди Равшан Эрматов.

Шунингдек, анжуманда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам сўзга чиқиб бу сафарги кураш байрамини ҳам пандемия шароити бўлишига қарамай юқори савияда ташкил этиш чоралари кўрилаётганини таъкидлади.

- Сўнгги вақтларда мамлакатимизда ташкил этилаётган халқаро спорт мусобақаларига жаҳон спортининг мутасадди раҳбарлари келиши яхши анъанага айланиб бормоқда. Охирги бир ойни ичида юртимизга Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариуш Визер, АИБА, яъни Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлёв ташриф буюрди. Қувонарлиси, кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий анъанавий XV халқаро турнирига Халқаро кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон бошчилигидаги делегация ҳам ташриф буюрадиган бўлди. Ушбу ташриф доирасида кураш спортини дунёда янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади, - деди анжуманда сўзга чиққан Ойбек Касимов.


Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Уйғун Умаров эса иштирокчилар борасида тўхталиб, қуйидагиларни маълум қилди:

- Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнирига нафақат юртимиз, балки хориж давлатларида ҳам қизиқиш жуда юқори даражада. Биз мусобақага таклиф қилиб 50дан ортиқ давлатларга таклифномалар юбордик. Яхши хабардорсиз, ҳозирда Европанинг кўплаб давлатларида локдаун ҳолати кузатилмоқда. Шу боис Европа қитъасидаги кўплаб давлатлар мусобақада иштирок этиш ҳохишини билдирган бўлса-да, юртимизга келолмаяпти. Шунга қарамай Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнирига дунёнинг тўрт қитъасидаги 30га яқин давлатлардан 105 нафар иштирокчи ташриф буюриши кутилмоқда. Шуларнинг 75 нафарини спортчилар ташкил қилади. Мана шу рақамларнинг ўзиёқ мусобақанинг нуфузи нечоғлик юқори эканлигини кўрсатиб турибди.

Маълумот учун, 1993 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган мазкур турнирда кўплаб номдор полвонлар иштирок этишган. 15-бор ташкил этилаётган анъанавий халқаро турнирда эркаклар -60, -66, -73, -81, -90 кг ҳамда мутлақ, аёллар эса -48, -57, -63, -70, +70 кг. вазн тоифаларида ўзаро беллашади.

Эслатиб ўтамиз, Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнирининг умумий мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этиб, ҳар бир вазн тоифасида ғолибларга 3 000, 2-ўринни қўлга киритган спортчиларга 2 000 ҳамда иккита 3-ўрин соҳибларига 1 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари топширилади.

Мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 000 АҚШ долларига сазовор бўлади. 2-ўрин соҳиби 5 000 доллар, иккита 3-ўрин соҳиблари 3 500 доллардан, жами 22 000 доллар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишади. Мутлақ вазн тоифасида чорак финалда мағлубиятга учраган 4 нафар курашчининг ҳар бирига 2 000 доллардан жами 8 000 доллар пул мукофоти таъсис этилган.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари учун ташкилотчилар томонидан турли сайёҳлик турлари ҳам уюштириладики, бу юртимизда спорт ва зиёрат туризмини ҳам ривожлантиришга хизмат қилади.


Манба: Minsport.uz

Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг