UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

30 мар 09:07
Янгиликлар

Кураш

Ғолибини 10 000 доллар кутаётган Президент соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро хотира турнир ўтказилади

10-11 апрель кунлари Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV Халқаро турнири ўтказилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилаётган турнирнинг очилиш ва ёпилиш маросимларида республиканинг таниқли маданият ва санъат намояндалари иштирок этиши белгиланган.

Бугунги пандемик вазиятни инобатга олган ҳолда Халқаро турнир санитария-эпидемиология қоидалари асосида ташкил этилади. Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги мусобақа ўтадиган жойлар гигиена талабларига мос бўлиши, иштирокчиларга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатилиши, меҳмонхоналарда ва мазкур турнир бўлиб ўтадиган “Алпомиш” ўйингоҳида зарур тиббий анжомлар, ниқоб, дори ва антисептик воситалари мавжуд бўлишини таъминлаши лозим.

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпедимиологик вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида:

– ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган халқаро турнир иштирокчилари республикага келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР (полимера занжирли реакация) орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши лозимлиги;

– автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган халқаро турнир иштирокчилари сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР (полимера занжирли реакация) орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотнома такдим этилганда ёки ПЗР натижаси бўлмаган ҳолларда, чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган маълумотнома тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилиши инобатга олинади.

Таъкидлаш керак, Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнири ғолиби 10 000 АҚШ долларини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг