UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

10 фев 11:25
Янгиликлар

Кураш

Ғолиблар Ўзбекистон чемпионатида иштирок этади

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг спорт мажмуасида кураш бўйича Тошкент вилояти биринчилиги бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят кураш федерацияси, Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мазкур мусобақада еттита вазн тоифасида юз нафардан ортиқ полвонлар республика босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун беллашишди. 

Дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Тадбирда сўз олган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адилов полвонларга омад тилар экан, мамлакат босқичида ҳам муносиб иштирок этишлари учун пухта ҳозирлик кўриш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Кун давомида ўтган муросасиз беллашувларнинг якуний натижаларига кўра қуйидаги спортчилар кучли учликдан жой эгаллашди.

60 кг. вазн тоифаси

1.Нормамат Очилов

2.Дўстмурод Ғофуров

3.Асад Неъматов

3. Шерали Турсунов

66 кг. вазн тоифаси

1.Артём Штурбабин

2.Элшод Боқиев

3.Рамазон Ботиров

3.Маҳмадўст Маманиёзов

73 кг. вазн тоифаси

1.Комил Юсупов

2.Хумоюн Замонов

3.Шахзод Каримов

3.Зафар Усмоналиев

81 кг.вазн тоифаси

1.Эркин Қозоқов

2.Умар Бозоров

3.Мурод Норқувватов

3.Номоз Баротов

90 кг.вазн тоифаси

1.Ислом Донаев

2.Хумоюн Бердиев

3.Сардор Хуррамов

3.Наврўз Халилов

100 кг.вазн тоифаси

1.Хуршид Шеннаев

2.Шахзод Сайфиддинов

3.Мавлон Мардонов

3.Шохруҳ Ҳасанов

+100 кг.вазн тоифаси

1.Эрали Тошмуҳаммедов

2.Абдуқаххор Азимов

3.Баҳодир Исломов

3.Абдулазиз Ғуломқодиров 

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндор курашчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Эслатиб ўтамиз, йўлланмага эга бўлган курашчилар 26-29 февраль кунлари Олмалиқ шаҳрида ўтадиган Ўзбекистон чемпионатида вилоят шарафини ҳимоя қилишади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг