UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

06 мар 19:33
Янгиликлар

Болалар спорти

Ғолиблар Республика босқичида, аёл мураббийлар учун эса байрам тадбири

Теглар :  Белбоғли кураш
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 1- сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур мусобақада вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 220 нафар ёш полвонлар ўн бир вазн тоифасида ғолиблик учун беллашишди. Мусобақа якунида кучли учликни эгаллаган полвонлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада биринчи ва иккини ўринни эгаллаган спортчилар 14-18 март кунлари Навоий вилоятида бўлиб ўтадиган белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемионатида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритишди.

Шунингдек, 8 март – Халқаро хотин – қизлар куни байрами муносабати билан тадбир ҳам ташкил этилди. Жамиятимизда хотин-қизларни ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг аҳоли фаравонлигини юксалтириш борасида хусусан, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилишмоқда. Биргина Чирчоқчи тумандаги 1-БЎСМда ҳам ёш авлодни спортга ошно бўлишида, ўғил-қизларни спортдаги иқтидорини руёбга чиқариш ва мард, матонатли қилиб тарбялашда жонбозлик кўрсатаётган  мураббийлар, ишчи-ходимлардандан  иборат бир гуруҳ хотин-қизлар учун байрам тадбири ташкил этилди.  БЎСМ маъмурияти томонидан ташкил этилган байрам тадбирида  спорт мактабида меҳнат қилаётган барча аёлларга гуллар, эсдалик совғалари улашилиб, эҳтиром кўрсатилди. 

Илҳом РАҲМОНОВ


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг