11 сен 08:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Головкин Брукни мағлуб этиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилди
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Оқшомнинг марказий жангида ўрта вазн тоифасида WBA (Super), WBC ҳамда IBF йўналишлари чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин (36-0, 33 КО) британиялик Келл Брук (35-1, 26 КО)ка қарши рингга кўтарилди.
О2 аренасида ўтказилган ва 12 раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал ниҳоясига етди. Бешинчи раундда рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Ўз мухлислари кўз ўнгида жанг қилган Брук Головкиннинг кучли зарбаларига дош бера олмади.
Ҳавола :
Фикрлар