UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

25 май 14:05
Янгиликлар

Волейбол, Қизиқарли!

"Гўзал, бетакрор, латофатли": Сабина Алтинбековани яқиндан биласизми? (+ФОТО)

Холид Ҳусайний "Тоғлар ҳам садо беради" асарида шундай фикрни ўртага ташлаган: "Чирой — телба-тескари, тасодифий бериладиган улкан ва ўринсиз туҳфа".

Дарҳақиқат, гўзаллик кимларнинг бошига офат олиб келса, яна кимларнидир омадли қилади. Спорт оламида ҳам шундай спортчилар борки, фаолияти ёки натижалари эмас, кўпроқ ташқи кўриниши билан эътиборни жалб қилади. "Olamsport.com" ижодкорлари шундай атлетлар ҳақида маълумот бериб боришга ихтисослашган янги рукн бошлашди. 

Демак, бизни кузатишда давом этинг! Илк меҳмонимиз волейбол маликаси.  

Сабина Алтинбекова — қозоғизстонлик волейболчи, Қозоғистон терма жамоаси аъзоси.

У 1996 йилнинг кузида Актобе шаҳрида туғилган. Унинг халқаро майдондаги машҳурлиги 2012 йилда бошланди. Хитойнинг Тайбзе провинциясида ўтказилган 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган Сабина турнирнинг энг гўзал волейболчиси деб топилди. Бўйи — 180 см, оёқларининг узунлиги 120 см, оғирлиги эса 60 кг бўлган Алтинбекова мусобақа давомида Хитой Тайпейи, Япония, Украина, Испания сингари малакатлар телевидениесининг асосий нишонига айланиб қолди. Унга бағишланган кўплаб репортажлар, кўрсатувлар тайёрланди. Осиёлик журналистлар Сабина япон мультипликациясининг қаҳрамонига ўхшашига алоҳида урғу беришди...

Қозоғистонлик волейболчининг спортдаги ютуқлари ҳам чакки эмас. У 19 ёшидаёқ легионерга айланиб, Токионинг "GSS Sunbeams" жамоаси либосини кийди. Япония чемпионатидан ташқари у 2019-20 йилларда БААнинг "Ал Васл" клуби шарафини ҳимоя қилди. 

Шундан кейин фаолиятини Европа билан боғлаш мақсадида Италиянинг "Казерта" жамоаси билан шартнома имзолади. Аммо, Сабинага бу клуб сафида дебют қилиш насиб этмади (итальян жамоасининг молиявий муаммолари сабабли). Сўнгги маълумотларга қараганда, Қозоғистон волейболининг бугунги юзи фаолиятини яна БААда давом эттирар экан.

Дарвоқе, Алтинбекованинг шахсий ҳаёти ҳар доим муҳокама марказида бўлиб келган. Бу миш-мишларнинг бир қисми 2020 йилнинг 25 декабрида у турмушга чиқиши билан ниҳоя топди. Аммо, Сабина ҳамон Қозоғистонда ижтимоий тармоқларнинг асосий юлдузи ҳисобланади.

Ф.Р. тайёрлади

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
25 май 21:44:53
Bekzod Vahobjonov
Biram shu qizni ogʻzilar bol tomib maqtesilare)))
   
25 май 15:54:45
Bekh0098
Adminlar sevadi shuni :)))
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг