UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0

17 янв 08:26
Янгиликлар

Спорт курашлари

Gran Prix Zagreb Open. Ислом Баҳромов ва Жасурбек Ортиқбоев олтин учун гиламга чиқади

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида юнон-рум кураши бўйича мавсумнинг илк расмий мусобақаси - Gran Prix Zagreb Open 2021 турнири давом этмоқда.

Дунёнинг ўттизга яқин давлатидан юнон-рум кураши усталари иштирок этаётган мусобақада юртимиз спорт шарафини Равшан Рўзиқулов мураббийлигидаги полвонларимиз ҳимоя қиляпти. Кеча ўтказилган саралаш беллашувларидан сўнг медаллар учун гиламга чиқадиган курашчилар номи маълум бўлди.   

Қувонарлиси, бугун финал босқич баҳсларида терма жамоамизнинг беш нафар аъзоси Загреб Гран-При турнири медаллари учун гиламга чиқади. -60 кг вазн тоифасидаги курашчимиз, Осиё чемпиони Ислом Баҳромов финалда туркиялик Ахмет Уярга қарши баҳс олиб боради. 

-55 кг вазндаги вакилимиз Жасурбек Ортиқбоев германиялик Фабиан Шмиттга қарши гиламга чиқади. Агар у ғалаба қозонса, олтин медални қўлга киритади. Шу вазндаги яна бир курашчимиз Илҳом Баҳромов италиялик Жиованни Френини ютган тақдирда кумуш медалга эга чиқади. Бу вазнда иштирокчилар сони кам бўлгани боис, беллашувлар айлана тизимда ўтказилди. 

Феруз Тўхтаев, Мирзобек Раҳматов ва Арам Варданян эса Загреб Гран-Присининг бронза медаллари учун гиламга чиқишади. Биргина Раҳматов ўтиш беллашувида иштирок этади. Унинг рақиби италиялик Франческо Беллино бўлади. Ушбу жуфтлик ғолиби бронза медали учун молдовалик Дониёр Исламовга қарши баҳс олиб боради. 

Олтин медаль учун

-60 кг: Исломжон Баҳромов (Ўзбекистон) – Ахмет Уяр (Туркия) 

-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев (Ўзбекистон) – Фабиан Шмитт (Германия)


Бронза медаль учун

-60 кг: Феруз Тўхтаев (Ўзбекистон) – Александер Биса (Швеция)/Мича Траш (Польша)

-67 кг: Дониёр Исламов (Молдова) – Мирзобек Раҳматов (Ўзбекистон)/Франческо Беллино (Италия)

-72 кг: Арам Варданян (Ўзбекистон) – Микко Пелтокангас (Финляндия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг