UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

17 янв 23:52
Янгиликлар

Спорт курашлари

Gran Prix Zagreb Open. Исломжон Баҳромов жамоамизга иккинчи "олтин"ни тақдим этди

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида ўтказилаётган юнон-рум кураши бўйича мавсумнинг илк расмий мусобақаси - Gran Prix Zagreb Open 2021 турнири якунланди.

Ҳозиргина -60 кг вазн тоифасидаги терма жамоамиз аъзоси, Осиё чемпиони Исломжон Баҳромов финал беллашувини муваффақиятли якунлади. У туркиялик Ахмет Уярга қарши кечган баҳсда рақибини 9-0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва терма жамоамизга иккинчи олтин мелдални тақдим этди. 

Аввалроқ, -55 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасурбек Ортиқбоев ҳам барча рақибларини енгиб, Загреб Гран-При чемпионига айланганди. Ортиқбоев  олтин медаль учун кечган беллашувда германиялик Фабиан Шмиттдан 9-0 ҳисобида устун келганди.

Шу тариқа, терма жамоамиз Gran Prix Zagreb Open турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритди. Илҳомжон Баҳромов (-55 кг) кумуш, Феруз Тўхтаев (-60 кг) бронза медалига сазовор бўлди.   

Маълумот учун, энди Равшан Рўзиқулов мураббийлигидаги "классикларимиз" 19-29 январь кунлари оралиғида Хорватиянинг Пореч шаҳрида ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг