UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

31 мар 21:14
Янгиликлар

Дзюдо

Grand-Slam Antalya 2021 турнирига қуръа ташланди (жуфтликлар)

1-3 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади.

Нуфузли мусобақада сайёрамизнинг 5 қитъаси 93 давлатидан келган жами 442 (270 эркак, 172 аёл) нафар дзюдочи медаллар билан бирга Токио Олимпиадаси учун қимматли ҳисобланган рейтинг очколари учун татамига чиқади. 

Юртимиз шарафини 7 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилади. Илиас Илиадис бошчилигидаги мураббийлар штаби айрим етакчи дзюдочиларимизга дам беришни лозим топишди. Боиси, келаси ҳафта Бишкекда Осиё чемпионати ҳам бўлиб ўтади.

Бироз аввал Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди. Жароҳат сабаб Тошкент ва Тбилиси "Катта Дубулға" турнирларини ўтказиб юборган Муҳаммадкарим Ҳуррамов яна сафга қайтганлиги қувонарли ҳол.  

ҚУРЪА НАТИЖАЛАРИ:

-60 кг вазн тоифаси

Кемран Нуриллаев - Ленин Пресиадо (Эквадор) иккинчи давра


-66 кг вазн тоифаси

Муҳриддин Тиловов - Беслан Мудранов (Россия) биринчи давра


-90 кг вазн тоифаси

Шермуҳаммад Жандреев - Виктар Клявусау (Беларусь)/Маттиас Куусик (Эстония)


-100 кг вазн тоифаси

Муҳаммадкарим Ҳуррамов - Хуссайн Шаҳ (Покистон) иккинчи давра


+100 кг вазн тоифаси

Алишер Юсупов - Кемал Эрдоган (Туркия) биринчи давра


ҚИЗЛАР

-52 кг вазн тоифаси

Диёра Келдиёрова - Тинка Истон (Австралия)/Имен Бен Йоунес (Тунис)


-70 кг вазн тоифаси

 Гулноза Матниязова - Аоифе Коухлан (Австралия) биринчи давра

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг