UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0

06 ноя 10:12
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Нодирбек ва Жавоҳирда ғалаба, бош соврин эса Ҳиндистонга кетди (Фото+Жадвал)

Буюк Британиянинг Мэн оролида дунёнинг кучли шахматчилари иштирокида ўтказилган нуфузли Grand Swiss мусобақаси ўз якунига етди.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 600 000 (460 000 эркаклар, 140 000 аёллар учун) АҚШ долларини ташкил этиб, унда дунёнинг 164 (114 эркак, 50 аёл шахматчилари) нафар гроссмейстери ғолиблик йўлида дона сурди. Улар қаторида ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳам ўз имкониятларини синаб кўришди.

Мусобақа швейцарча тизимда ўтказилиб, кеча гроссмейстерлар сўнгги 11-турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Бу турда Жавоҳир Синдаров (2658) ва Нодирбек Абдусатторов (2716) номдор рақибларини мағлубиятга учратишди. Шамсиддин Воҳидов (2578) ва Нодирбек Якуббоев (2616) эса ўз партияларини дуранг билан якунлашди. 

Уч нафар шахматчи Андрей Есипенко (Россия, 2683), Ҳикару Накамура (АҚШ, 2780) ва Видит Гужрати (Ҳиндистон, 2716) cўнгги тур олдидан 7,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишаётганди. Сўнгги турда Есипенко ва Накамуранинг очко йўқотишидан унумли фойдаланган Видит ғалабага эришиб, очколарини 8,5 тага етказди. Бу эса унга Grand Swiss чемпионлигини тақдим этди. Накамура 8 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, 7,5 очкога эга Есипенко кучли учликка якун ясади. 

Ҳамюртларимиздан Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов 7 тадан очко жамғаришди. Жавоҳир 114 шахматчи орасида кучли саккизталикдан жой олди. Шахматчимиз 7 очко тўплаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлди. Муҳими, у 2700 рейтинг очкога эга иккинчи ўзбекистонлик гроссмейстерга айланди. Синдаров сўнгги турда рейтингда ўзидан юқорида жойлашган Владислав Артемьев (Россия, 2697)ни мағлубиятга учратди. 

Нодирбек Абдусатторов 11-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, Юрий Кузубов (Украина, 2625)дан устун келди. У 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 12-поғонани банд этди. Яқиндагина Қатар "Мастерс" турнирида чемпион бўлган Нодирбек Якуббоев (2616) 6,5 очко билан 14-поғонани эгаллади. У 6,5 очко жамғарганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлди. 

Якуббоев 11-турда франциялик номдор рақиби Алиреза Фирузжа (2777) билан муросага келди. Сўнгги турда рейтинги ўзидан баланд Нилс Гранделиус (Швеция, 2689) билан қора доналарда дуранг ўйнаган Шамсиддин Воҳидов (2578) 5 очко билан 75-ўрин кифояланди. У 5 очко жамғарганларнинг энг яхшиси бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг