UZ

Сўнгги янгиликлар

18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0

05 ноя 07:18
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Ўзбек классикасида қандай натижа қайд этилди? Воҳидовда ғалаба

Буюк Британиянинг Мэн оролида дунёнинг кучли шахматчилари иштирокида ўтказилаётган нуфузли Grand Swiss мусобақаси ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 600 000 (460 000 эркаклар, 140 000 аёллар учун) АҚШ долларини ташкил этиб, унда дунёнинг 164 (114 эркак, 50 аёл шахматчилари) нафар гроссмейстери ғолиблик йўлида дона суряпти. Улар қаторида ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳам ўз имкониятларини синаб кўришмоқда.

Мусобақа швейцарча тизимда ўтказилаётган бўлиб, кеча гроссмейстерлар 10-турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Биз учун аҳамиятлиси, бу турда Жавоҳир Синдаров (2658) ва Нодирбек Абдусатторов (2716) ўзаро тўқнаш келишди. Ўзбек классикасида дуранг натижа қайд этилди. Шамсиддин Воҳидов (2578) оқ доналарда Александр Донченко (Германия, 2676) устидан ғалабага эришди. Нодирбек Якуббоев (2616) эса рейтингда ўзидан юқорида бораётган франциялик номдор рақиби Этьен Бакро (2669) билан муросага келди.  

Уч нафар шахматчи Андрей Есипенко (Россия, 2683), Ҳикару Накамура (АҚШ, 2780) ва Видит Гужрати (Ҳиндистон, 2716) 10 имкониятдан 7,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Жавоҳир Синдаров 6 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига 12-ўринга кўтарилиб олди. Кечаги дурангдан сўнг очколарини 6 тага етказиб олган Нодирбек Якуббоев 14-поғонага юқорилади. Нодирбек Абдусатторов 6 очко билан 23-ўринга кўтарилди. Кечаги ғалаба эвазига 4,5 очкога эга бўлиб олган Шамсиддин Воҳидов эса 114 иштирокчи орасида 92-поғонадан 76-ўринга жойлашди. 

Бугун шахматчилар ҳал қилувчи 11-тур учрашувларида юзма-юз келишади. Мусобақа пешқадами Андрей Есипенко нидерландиялик Аниш Гири билан, Ҳикару Накамура ҳиндистонлик Аржун Эргаиси билан тўқнаш келади. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда украиналик Юрий Кузубов, Жавоҳир Синдаров оқ доналарда россиялик Владислав Артемьев, Нодирбек Якуббоев қора доналарда франциялик Алиризо Фирузжа билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Шамсиддин Воҳидов эса қора доналарда швециялик Нилс Гранделиусга қарши баҳс олиб боради. 


Бугун ўтказиладиган 11-тур жуфтликлари:

Юрий Кузубов (Украина, 2625) - Нодирбек Абдусатторов (2716) 

Жавоҳир Синдаров (2658) - Владислав Артемьев (Россия, 2697) 

Нодирбек Якуббоев (2616) - Алиреза Фирузжа (Франция, 2777)  

Нилс Гранделиус (Швеция, 2689) - Шамсиддин Воҳидов (2578)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг