UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0 15:15Оливейра вазнини ўзгартиришга қарши эмас 0 14:48Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади 0 14:27Уч кун олдин жанг қилган Алекс Переснинг навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:06Яна бир ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 13:45Жон Жонс UFC'нинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0

31 окт 08:04
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Синдаров ғалаба эвазига пешқадамга айланди, икки Нодирбек ва Шамсиддинда дуранг

Буюк Британиянинг Мэн оролида дунёнинг кучли шахматчилари иштирокида нуфузли Grand Swiss мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 600 000 (460 000 эркаклар, 140 000 аёллар турнири учун) АҚШ долларини ташкил этиб, унда дунёнинг 164 (114 эркак, 50 аёл шахматчилари) нафар гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона суришяпти. Улар қаторида ёш гроссмейстерларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда. 

Мусобақа швейцарча тизимда ўтказилаётган бўлиб, кеча турнирда гроссмейстерлар 6-турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижа қайд этиб турган Жавоҳир Синдаров (2658) қора доналарда ўйнашига қарамай, рейтингда ўзидан юқорида турган америкалик Самуэль Севиан (2698)ни мағлубиятга учратди. Нодирбек Якуббоев (2616) оқ доналарда рейтингда ўзидан юқорида жойлашган германиялик Винсент Кеймер (2717) билан дуранг ўйнади. 

Биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов (2716) бу турда оқ доналарда ҳиндистонлик Читамбарам Аравиндҳ (2649) билан муросага келди. Шамсиддин Воҳидов (2578) эса оқ доналарда нидерландиялик Макс Вармердам (2636) билан дурангга имзо чекди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, мағлубиятсиз одимлаётган Жавоҳир Синдаров кечаги ғалабаси эвазига 4,5 очко билан турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Сербиялик пешқадам Александр Предке ҳисобида ҳам 4,5 очко бор. Саккиз нафар шахматчи 4,5 тадан очко жамғаришган. Тўрт очкога эга Нодирбек Якуббоев кучли ўнталикка якун ясаб берган. Нодирбек Абдусатторовда 3,5, Шамсиддин Воҳидов ҳисобида эса 2,5 очко бор. 


Бугун шахматчилар учун дам олиш куни сифатида эълон қилинган.

Эртага ўтказиладиган 7-тур жуфтликлари:

Жавоҳир Синдаров (2658) - Гужратҳи Видит (Ҳиндистон, 2716)

Богдан-Даниэль Дяк (Руминия, 2701) - Нодирбек Якуббоев (2616)

Евгений Наер (Россия, 2648) - Нодирбек Абдусатторов (2716)

Амин Бассем (Миср, 2680) - Шамсиддин Воҳидов (2578)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг