UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 18:47Дана Уайт Макгрегорнинг "Оқ уйда жанг қиламан" деган сўзларига жавоб қайтарди 0 18:26"Анкалаев энди ўзига бир неча саволни бериши керак" - UFC собиқ чемпиони 0 18:02Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз? 0 17:39Двалишвили вазнини ўзгартириш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:17Дана Уайт: "Яқин орада энг даҳшатли кардни кўрасизлар" 0 16:52"Алекс икки ой залдан чиқмади, фақат нокаут ҳақида ўйлади" - Перейранинг мураббийи 0 16:25"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак 0 16:02Боксчи қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам МДҲ ўйинларида тенгсиз бўлишди 0 15:39Магомед Анкалаев Алекс Перейра билан чемпионлик реваншидаги мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 15:17Конор Макгрегор спортдаги келажаги ҳақида гапирди 0 14:53Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган 0 14:28Дана Уайт Перейра ва Жон Жонс ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:05Алекс Перейра Магомед Анкалаевнинг устидан кулди (ФОТО) 0 13:44Фомин 200 000 долларлик турнирда 4-ракеткани мағлуб этди 0

05 сен 16:35
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Ғулом Абдуллаев – Жаҳон чемпионатининг бронза медал совриндори

Эркин курашчимиз Ғулом Абдуллаев Франциянинг Макон шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медал соҳибига айланди.

Бу ҳақида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. 55 кг вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда япониялик Такуми Таширодан 10:8 ҳисобида устун келди.

Абдуллаев нимчорак финал учрашувида арманистонлик Мхитар Григорянни 11:4 мағлуб этди. Чорак финалда озарбайжонлик Афган Хашаловга 6:9 ҳисобида ютқазди. Хашалов финалга чиққанлиги сабабли курашчимиз ўтиш ҳамда бронза медали учун кечган учрашувларда гиламга чиқди. Ўтиш юаҳсида ҳиндистонлик Кумар Равини 12:7 ҳисобида енгди.

55 кг. 1 – Афган Хашалов (Озарбайжон), 2 – Хасанхусейн Бадрудинов (Россия), 3 – Ғулом Абдуллаев (Ўзбекистон), 3 – Датон Фикс (АҚШ).

Яна бир ҳамюртимиз Мажид Муродов эса 84 кг тоифасидаги баҳсларда бешинчи ўрин билан кифояланди. Шу тариқа, спорт кураши вакиллари Макондаги жаҳон чемпионатида 2та медални қўлга киритишди. Мусобақанинг биринчи куни юнон-рум курашчимиз Илҳом Баҳромов 50 кг вазнда кумуш медал билан тақдирланган эди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг