UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 0 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

01 дек 11:36
Янгиликлар

Таэквондо

Гулсанам Алижонова: "Олтин медалимни онамга бағишлайман"

24-29 ноябрь кунлари таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда -73кг вазн тоифасида Гулсанам Алижонова барча рақибаларидан устун келиб чемпионликка эришди. Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати Гулсанам Алижонова билан интервью ташкил этди.

- Гулсанам, аввало чемпионлик муборак бўлсин! Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик қандай кечди?

- Табрик ва эътибор учун катта раҳмат. Тайёргарлик аъло даражада ўтди. Менга ёрдам берган мураббийлар ва миллий терма жамоамиз аъзоларига раҳмат айтаман. Уларнинг тажрибаси мусобақа давомида менга шубҳасиз ёрдам берди.

- Биринчи марта мамлакат чемпиони бўлдингиз. Олтин медални қабул қилиб олганда ичингизда қандай ҳиссиётлар ўтди?

- 2018 йилги мамлакат чемпионатида совриндор бўлгандим, Яратганга шукур бу йил Ўзбекистон чемпиони бўлдим. 2018 йил таэквондога кириб келганимда чемпионларимизнинг эришган ютуқларини кўриб уларга ҳавас қилардим. Ушбу олтин медалимни онамга бағишлайман, сабаби чемпион бўлишимда уларнинг ўрни беқиёс.

- Ўзбекистон чемпионати ташкилотчилиги ҳақида қандай фикрдасиз?
- Барчаси аъло даражада ўтди. Халқаро мусобақаларга борган таэквондочиларнинг айтишича ташкилотчилик савияси айнан ўша мусобақалардек экан. Спортга алоҳида эътибор қаратаётган юртбошимизга, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раҳбари Шерзод Риҳсибоевичга миннатдорчилик билдираман.

- Таэквондодаги биринчи мураббийингиз ким бўлгани ўқувчиларимиз учун қизиқ...
- Биринчи мураббийларим Холмурод ва Маъмуржон Нозимовлар. Уларга ҳам шу ўринда миннатдорчилик билдираман.

- Спортдаги энг олий орзуингиз қайси?

- 2024 йил Парижда бўладиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ва олтин медални қўлга киритиш!


Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг