UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

31 дек 08:46
Янгиликлар

Футбол

Гуруҳдошимиз Эрон терма жамоасининг якуний таркиби маълум бўлди

Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Биз билан бир гуруҳда кураш олиб борадиган Эрон олимпия терма жамоасининг мусобақада иштирок этадиган якуний таркиби маълум бўлди. 

Дарвозабонлар - Мераж Эсмаели ("Зоб Аҳан"), Ҳабиб Аббасифар ("Нафт Масжед"), Меҳди Нуроллаҳи ("Сайпа"). 

Ҳимоячилар - Меҳран Дерахшан ("Зоб Аҳан"), Омид Нурафкан ("Сепахон"), Ареф Агхаси ("Фулад"), Шаҳин Таҳерхани ("Истиқлол"), Можтаба Нажжариан ("Фулад"), Хоссейн Саки ("Санъат Нафт"), Матин Каримзода ("Парс Жонуби"). 

Ярим ҳимоячилар - Амирҳоссейн Ҳоссейнзода ("Сайпа"), Жаъфар Салмани ("Санъат Нафт"), Сина Замеҳран ("Шаҳр Кодро"), Муҳаммад Ходабандеҳло ("Пайкан"), Меҳди Меҳдихани ("Вараздин"), Реза Деҳгани ("Нассажи"). 

Ҳужумчилар - Моҳаммад Моҳебби ("Сепахон"), Меҳди Гаеди ("Истиқлол"), Реза Жабиреҳ ("Санъат Нафт"), Али Шожайи ("Нассажи"), Амир Рустайи ("Персеполис"), Реза Шекари ("Вараздин"), Оллоҳёр Саййадманеш ("Истанбулспор"). 

Бельгия клуби "Шарлеруа" эронлик ёш футболчи Юнес Делфини терма жамоага қўйиб юбормади. Эрон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Ҳамид Эстили ҳисобланади. Ўзбекистон - Эрон баҳси 9 январь куни бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-23 Осиё чемпионатида кураш Олимпиада йўлланмаси учун кечади ва кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўл олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг