30 апр 16:00
Янгиликлар
Футбол
Гватемала U20 терма жамоаси Аргентинадаги йиғин давомида тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказади
Мазкур жамоа жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.
Гватемала U20 терма жамоаси ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан мезбон мамлакат — Аргентинада 30 апрель – 11 май кунлари йиғин ўтказади. Мексикалик мураббий Рафаэль Лоредо томонидан бўлажак баҳсларга 23 нафар футболчи жалб қилинган.
Йиғин доирасида гватемалаликлар тўртта назорат учрашувида майдонга тушади, уларнинг учта рақиби аниқ, тўртинчиси эса номаълум:
"Химнасия" (Аргентина);
"Сакачиспас" (Аргентина);
"Депортиво Риестра" (Аргентина).
Эслатиб ўтамиз, Гватемала U20 жаҳон чемпионатида Аргентина, Ўзбекистон ва Янги Зеландия билан бир гуруҳдан жой олган. Жамоа илк ўйинни океанияликларга қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар