UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0

12 ноя 14:36
Янгиликлар

Футбол

Ҳакамлар битта ўйин учун қанча олади?

Теглар :  ФИФАЎзбекистон
Пул — одамзод учун энг қизиқ нарса, айниқса бировларнинг чўнтагидагиси.

Хусусан, умрида бирор марта 90 дақиқалик футбол баҳсини тўлиқ томоша қилмаган киши ҳам унда аланаётган рақамларга бефарқ эмас. Стадион ташқарисидагиларни ўйлаган "Championat.asia" ҳар доим унинг ичидаги "секрет"ларни оммага ошкор қилиш ҳаракатида бўлган. Бугун ҳам яшил майдондаги энг кучли фигура — рефериларнинг даромадлари тўғрисида маълумот берамиз.

Айни пайтда Суперлига учрашувларида ишлайдиган бош ҳакам битта ўйин учун 6 млн сўм миқдорида гонорар олади. Унинг ёрдамчилари эса 3 баравар камроқ маблағга эга бўлишади.

Маълумот учун, шу йилнинг 23 мартида ўзбек рефериларининг даромади ҳақида ёзгандик. Ўшанда бош ҳакамнинг 90 дақиқалик меҳнати учун 3,5 млн сўм тўланиши айтилган. Чемпионатимизнинг 2020 йилги мавсумида бу рақам 3 млн.ни ташкил қиларди. 1 йил ичида реферилар гонорарининг каррасига кўпайиши таҳсинга сазовор, албатта. Раҳбарлар келаси йилдан "лайнcмен"лар даромадини ҳам оширишни режа қилмоқда.

Шунингдек, ўзбек реферилари мунтазам равишда халқаро ўйинларда ҳам ишлаб келишмоқда. Аммо ФИФА ва ОФКнинг ҳакамларга ҳақ тўлаш шакли бироз фарқли. Улар гонорарни ўйин учун эмас, кунлик тўлайди (суточный). Халқаро учрашувда ишлайдиган ҳакам ўйиндан 2 кун олдин ўша шаҳарга етиб келиши керак. Ўйин куни ва унинг эртаси учун ҳам гонорар ёзилади. Яъни умумий 4 кун бўлади.

ОФКнинг "суточный" тўлови бош ҳакам ва унинг ёрдамчиларига 300$, комиссар ҳамда инспектор учун 200$ га тенг.

ФИФАда эса рақамлар бироз кўтарилади:

Бош ҳакам — 500$;

Ёрдамчи ҳакамлар — 350$;

Комиссар ва инспектор — 250$.

Аниқроқ қилиб айтсак, ФИФА мусобақасидаги 1 ўйинни бошқарганлиги учун реферига одатда 2000$, ОФК даражасидаги учрашувлар учун 1200$ тўланади.

Ушбу материал тайёрланишида амалий кўмак берган Эркин Бахтиёровга (ҳакамлар департаменти раҳбари) сайтимиз жамоаси ва ўқувчилари номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг