UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

04 авг 11:20
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

«Ҳакамлар хатолари Олимпиадаси»

1932 йил АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларини шундай деб аташган.

Бу Олимпиадада ҳакамлар жуда кўп хатоларга йўл қўйишган.


Тўсиқлар оша 3000 метрга югуришда спортчилар стадионда чопиб ўтаётган доирани санаб турган ҳакам ўз жойини тарк этгани сабабли улар бир давра кўп масофани босиб ўтишга мажбур бўлишган. Бу югуриш натижалари бекор қилинмаган. 3450 метр масофани 10 дақиқаю 33,4 сонияда босиб ўтган фин Волмари Исо-Холло ғолиб деб эълон қилинган.

Аёллар ўртасида 100 метрга югуришда польшалик Станислава Валасевич янги жаҳон рекорди ўрнатгани ҳолда ғолиб чиққан. Фақат 1980 йилда бу Олимпиада чемпиони автоҳалокатда ҳаётдан кўз юмганида… унинг эркак эканлиги маълум бўлган.

От спорти бўйича мусобақаларда ҳам фавқулодда ҳолат юзага келган – ҳеч бир жамоа йўл қўйилган хатолар, масофадан нотўғри ўтиш, йиқилиш ва ҳоказолар сабабли Миллатлар Катта мукофотига сазовор бўлмаган.

Замонавий бешкурашда аввалги Олимпия ўйинлари чемпиони, вазни 100 килограмдан ортиқ бўлган швед Свен Тофельтга энг озғин отни бошқаришга тўғри келган. Бечора от уч марта қоқилиб йиқилган ва бу йўналишда Тофельт фақат 15-натижани қайд этган. Аммо якуний натижа бўйича у тўртинчи ўринга кўтарила олган.

Португалиялик бешкурашчи де Гередий эса янада мураккаб вазиятга рўпара бўлган. Унинг оти итоаткор, бироқ жуда ҳиссиётли ва нозик табиатли экан. Чавандоз қамчи ва темир тепкини ишлатиши билан от спортчини йиқитиб қочиб қолган. Отни аранг ушлаб, спортчига тутқазганларидан кейин де Гередий яна қамчи босгач, от чавндозни тағин қулатган ва уни медаллардан маҳрум қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг