UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Ўзбекистон – Кувайт учрашувида қўшниларимиз ҳакамлик қилишади 0 09:17Якшанба тонгида Риода ўтказиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 08:56Афсонавий Артуро Гаттининг 17 ёшли ўғли отаси каби ўлим топди 0 08:35Шин Шарм Эл-Шейхда муваффақиятли старт олди 0 08:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони 5 та тўп киритилган ўйинда Индонезияни қийинчилик билан мағлуб этди 0 07:53Богдан Гусков: "Блаховични ютсам, чемпионлик жангига жуда яқин келаман" 0 07:32III "МДҲ ўйинлари" қаҳрамонлари тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:11Лазизбек Мулложонов WBC камари учун жанг қилади 0 18:38Артур Григорянга илк мағлубиятни тақдим этган боксчи 50 ёшида фаолиятини якунлади 0 18:17Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди 0 17:52"Мендан бошқа ҳеч ким Мерабни нокаут қила олмайди" - Шон О’Мэлли 0 17:26"Головкинда ҳеч қачон катта ғалабалар бўлмаган" - Райан Гарсия 0 17:02Илия Топурия жангларга қайтаётганини маълум қилди 0 16:38Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади 0 16:16"Ишончим комилки, мен навбатдаги даъвогарман". Ульберг Перейра билан жанг ҳақида гапирди 0

01 авг 17:50
Янгиликлар

Футбол

Ҳакамларимиз УЕФА ташкил этадиган ўқув-семинарда иштирок этади

Шу йилнинг 20–27 октябрь кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида УЕФАнинг Ҳакамлик маҳоратини ошириш маркази томонидан “Ҳакамликни ривожлантириш дастури” доирасида ўқув-семинари ташкил этилади.

Мазкур ўқув-семинарда ўзбекистонлик ҳакамлардан Найим Қосимов ва унинг ассистентлари Санжар Шоюсупов ҳамда Обид Жумаев, шунингдек, Владислав Цейтлин ҳакамлар инструктори сифатида қатнашади.

“Ҳакамликни ривожлантириш дастури” доирасидаги ўқув-семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – келажакда ФИФА рефериси сифатида етишиб чиқишга салоҳияти бўлган ҳакамларнинг футбол ҳақида умумий билими, ҳакамлик маҳорати ҳамда компьютер саводхонлигини оширишдан иборат.

Мазкур ўқув-семинар якунида қатнашчилар Intermittent Recovery Test Level 1 тестини ишлайди ҳамда инглиз тилидаги футбол қонун-қоидалари ҳақидаги саволларга жавоб беришади. Олинган билим ва кўникмаларни амалда синаш учун ҳакамлар бригадаси Франция ёки Швейцария футбол лигасидаги расмий учрашувлардан бирида ишлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг