UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0

11 фев 12:57
Янгиликлар

Футбол

Ҳаким Фузайлов: "АГМКда ўзгаришлар жуда катта"

ОЧЛ плей-офф доирасидаги АГМК - "Истиқлол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози ва сардори иштирок этди.

"Аввало яхши қабул учун раҳмат айтаман. Барчаси ажойиб, машғулот майдони тақдим этишди. Олмалиқ шаҳри клубини олдиндан биламан, бироқ билишимча жамоа таркиби тубдан янгиланган. Шунга қарамай қизиқарли футбол кўрамиз деб ўйлайман", - деди Ҳаким Фузайлов.

"Бизни Ўзбекистонда яхши кутиб олишди. Барча йигитлар эртанги баҳсга тайёр. Ғалаба қозонишга умид қиламиз", - деди Фатхулло Фатхуллоев.

- Жамоадаги селекция ишларидан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳозирда жамоада бор йигитлардан кўнглим тўлган. Аммо селекция ишлари давом этмоқда. Исталган мураббийга футболчи етишмаслиги одатий ҳол.

- Сиз "Локомотив" клубидаги фаолиятнгиз орқали Ўзбекистон чемпионати билан танишсиз. АГМКнинг кучини қандай баҳолайсиз?

- Албатта бу юртда ишлаганман. Аммо бунга анча йиллар бўлди. АГМК клубида ўзгаришлар жуда катта бўлди. Уларнинг таркибида жуда кучли футболчилар бор. Қизиқарли ўйин бўлишини кутаяпман.

- Осиё чемпионлар лигасида плей-офф баҳслари бир ўйиндан иборатлигига муносабатингиз қандай?

- "Локомотив" билан бундай ҳолатни бошдан кечирганман. Аммо футбол шундай ўйинки, қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Фақатгина бунинг битта камчилиги бор. Футбол мухлислар учун, аммо эртага бизнинг мухлислар ўйинни телевизор орқали кўришга мажбурлар. ОФК шу томонини ўйлаб кўрмаган дейиш мумкин холос.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг