UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Леннокс Льюис супероғир вазнда кейинги мутлақ чемпион ким бўлишини айтди 0 14:27Esports World Cup Chess. Синдаров 1,5 млн долларлик мусобақанинг саралашини муваффақиятли бошлади 0 14:06"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди 0 13:45"Хабиб UFC’нинг учта дивизионини тозалаши мумкин эди" - Хавьер Мендес 0 13:24Канело айни пайтдаги уч нафар энг яхши боксчи кимлигини айтди 0 13:03"6-12 ой ичида камарни қўлга киритсам, ҳайрон қолмайман" — Пимблетт чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:42"Реал" Винисиусни сотмоқчи 0 12:21Бугун Бутунжаҳон ёзги Универсиадада қайси спорт турларида медаллар учун баҳс олиб борамиз? (Тўлиқ рўйхат) 0 12:00Бутунжаҳон ёзги Универсиада. Бугун дзюдочиларимиз аралаш жамоавий баҳсларда иштирок этишади 0 11:39Медведев Вашингтон турнири 1/4 финалидаёқ ютқазди 0 11:18"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди 0 10:57Хабиб UFC қоидаларида нимани ўзгартириш кераклигини айтди 0 10:36Йўғе? 12 ёшли Кастан профессионал боксда дебют қилади, бу рекорд эмас! 0 10:15Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди 0 09:54"Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев расмий дебют қилдими? 0

03 июл 16:50
Янгиликлар

Шахмат

Ҳамид Олимжоннинг эвараси Осиё чемпионатида қатнашади!

9-17 июль кунлари Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади.

7-17 ёшли спортчилар ўртасидаги қитъа чемпионатида жами 15 нафар умидли ёшларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Уларнинг 12 нафари бундан бир оз муқаддам Тошкентда ўтган мактаб ўқувчилари ўртасидаги биринчи мамалакат чемпионатининг кумуш медал соҳибларидир.

Бу спортчилар Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қитъа чемпионатида қатнашадилар. Қолган уч шахматчи эса ўз ҳисобидан Осиё чемпионатида ғолиблик учун дона суришни мақсад қилган. Таркибдан ўрин олган ўсмирлар орасида Далер Воҳидов, Ҳумоюн Синдоров, Светлана Чайкина, Алихон Авазхонов каби анчагина тажрибали ёшлар бор.

Шунингдек, машҳур шоиримиз Ҳамид Олимжоннинг эвараси Сарварбек Олимжонов ҳам нуфузли мусобақада ўз маҳоратини намоиш этади. Эрондаги Осиё чемпионатида иштирокчилар классик, блиц ва рапид йўналишлари бўйича ўзаро бахс юритишади.

Кези келганда таъкидлаш лозимки, мамлакат чемпионатида ғолиб бўлганлар жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида дона сурадилар.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг