UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

20 окт 08:17
Янгиликлар

Бошқалар

Ҳамюртимиз “Марокаш раллиси-2021”да кучлилар сафидан жой олди + ФОТО

Бир ҳафта давомида Саҳрои кабир қумликларида “Марокаш раллиси-2021” пойгаси бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Россиянинг “Мариа Опарина Теам” жамоаси номидан иштирок этган "Ўзбекистон миллий автомобил клуби" (Ўзбекистон ҳудудидаги ФИАнинг расмий аъзоси) жамоат бирлашмаси пойгачиси Анвар Эргашев ралли-рейдлар бўйича ФИА Жаҳон кубогида Т3 категориясида 6-ўринни эгаллади.

“Марокаш раллиси-2021”да дунёнинг турли мамлакатларидан 200 нафар спортчи ўзаро рақобатлашди. Ушбу ралли тарихида илк маротаба иштирок этган ўзбекистонлик пойгачи Анвар Эргашев ралли рейдлар бўйича катта тажрибага эга. Хусусан, у феврал ойида ФИА 2021 Жаҳон кубоги босқичида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллаган эди.

Сўнгги кунларгача пойгачимизнинг мусобақага бориш-бормаслиги маълум эмасди, чунки унда пандемия туфайли Марокаш визасини олишда муаммолар пайдо бўлди. Марокашнинг Ўзбекистонга яқин консуллиги Озарбайжонда жойлашганлиги сабабли, "Ўзбекистон миллий автомобил клуби" жамоат бирлашмаси ФИА билан яқин алоқада бўлиб, Озарбайжондаги Ўзбекистон элчихонаси, Марокаш раллиси ташкилотчилари, хусусан,"ДАКАР ралли "спорт директори Девид Кастер билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, ўзбекистонлик спортчи мусобақада иштирок этиши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширди.

Саҳрода пойга осон эмас эди, баъзи тезкор махсус жойлар, қумли тепаликлар тошли йўлларга айланарди. Дунёнинг энг катта саҳросидаги жазирама экипажни жуда чарчатади. Бунинг устига, пойга автомобилининг рули кескин бурилиб, Анварнинг қўлига жароҳат етказган (кейинчалик унинг қўли синганлиги маълум бўлди) ва мусобақанинг иккинчи ярмида у бир қўли билан автомобилни бошқаришга мажбур бўлди. Аммо, спортчимиз раллидаги иштирокини тўхтатмади, у 1 450 км масофани босиб ўтди ва Т3 тоифасида анча юқори бўлган 6-ўринни эгаллади.

Таъкидлаш жоиз, энг мураккаб махсус қисмлардан иборат "Марокаш раллиси-2021" 5 кунлик пойгаси пухта жисмоний ва техник тайёргарликни талаб қилади. Шу боис унда илк уринишдаёқ ғолиб бўлиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Кўплаб жамоалар марра чизиғига ҳам етиб боришолмайди, шу туфайли, пойгачимизнинг мусобақада 6-ўринни эгаллаши ажойиб натижа.

Шу ўринда "Ўзбекистон миллий автомобил клуби" жамоат бирлашмаси Россиянинг "Мариа Опарина Теам" жамоасига тақдим қилинган автомобил ва техник кўмак учун, "Марокаш раллиси-2021"нинг барча босқичларидан экипажнинг муваффақиятли ўтишида беларуслик штурман Андрей Руднискийга тажрибаси ва қўллаб-қувватлагани учун катта миннатдорлик билдиради.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, “Марокаш раллиси-2021” мусобақаси пойгачимиз Анвар Эргашев фаолиятида муҳим босқич бўлди, шунингдек, “ДАКАР-2022”да муҳим дебют олдидан ҳал қилувчи пойга бўлди. Умид қиламизки, Марокаш раллисида орттирилган бой тажриба ҳамюртимизга келгуси мусобақаларда қўл келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг