UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0

17 мар 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳамюртимиз октанонга чиқувчи EFC 34 турнирининг тўлиқ карди + ПОСТЕР

Эртадан кейин, 19 март куни Россиянинг Краснодар шаҳрида Хабиб Нурмагомедовга тегишли EFC промоушенининг навбатдаги турнири бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, EFC 34 оқшомида ўзбекистонлик ММА жангчиси Илҳом Назимов (7-2-0) россиялик Сергей Клюев (7-4)га қарши октагонга кўтарилади. Назимов ММАдаги фаолияти давомида 9 та жанг ўтказиб, уларнинг 7 тасида ғалаба қозонган. Бешта жангини муддатидан аввал якунлаган. Сўнгги 7 та жангида зафар қучган. Охирги жангида ҳакамлар қарорига кўра россиялик Виктор Митковдан устун келган. 

Унинг рақиби Сергей Клюев эса ММАдаги фаолиятини 2016 йилда бошлаган. Сўнгги бешта жангида ғалабага эришган. Барча ғалабали жангларини муддатидан аввал якунлаган. Ҳозирча сўнггиси бўлиб турган жангини AMC FNG 95 турнири доирасида Павел Климовга қарши ўтказиб, рақибини биринчи раунднинг ўзида нокаут эвазига мағлубиятга учратган. 

Маълумот учун, EFC 34 турнирининг марказий жанги енгил вазн чемпионлиги учун кечади. Унда махачқалъалик икки яккакураш устаси - Ренат Хавалов (3-0) ва Шарапудин Магомедов (4-0) октагонда ўзаро тўқнаш келишади.

EFC 34 турнирининг барча жанглари рўйхати

ПРЕЛИУМ КАРД

Енгил вазн тоифаси

Свидик Абусаидов (дебют, Россия) — Астемир Нагоев (2-0-1, Россия)

Энг енгил вазн

Магомедрасул Гаджиев (4-0, Россия) — Мурад Зарманбетов (5-1, Россия)

Ярим енгил вазн

Артур Арутюнян (5-2, Россия) — Валерий Пак (4-2, Россия)

Ярим енгил вазн

Тариель Аббасов (1-0, Озарбайжон) — Ильаз Уллу Омурбек (1-0, Қирғизистон)

Ярим енгил вазн 

Гегам Менавазян (дебют, Россия) — Бахтияр Оразгельдиев (1-0, Россия)

Ярим ўрта вазн

Хамзат Сакалов (8-3, Россия) — Артём Груздов (8-5, Россия)


Ярим енгил вазн

ИЛҲОМ НАЗИМОВ (7-2-0, ЎЗБЕКИСТОН) — Сергей Клюев (7-4, Россия)

Оғир вазн

Алан Макитов (2-1, Россия) — Виктор Клюев (дебют, Россия)

Енгил вазн

Шамиль Ирасханов (6-2, Россия) — Геворг Унанян (4-1, Россия)

Ярим ўрта вазн

Хасан Халиев (3-2, Россия) — Юнус Ахмедов (5-2, Россия)

Ўрта вазн

Имам-Шапи Мухтаров (8-0, Россия) — Магомед Нуров (6-2, Россия)

Ярим оғир вазн

Шамиль Эрдоган (6-0, Туркия) — Сергей Алексеевич (7-5, Беларусь)


АСОСИЙ КАРД

Ярим ўрта вазн

Абдурахман Алимагомедов (10-0, Доғистон) — Самандар Муродов (5-0, Тожикистон)

Ярим енгил вазн

Бусурманкул Абдибаит Уулу (12-3-1, Қирғизистон) — Владислав Королевский (Россия)

Енгил вазн

Алексей Ким (5-0, Россия) — Данияр Койшибек (5-1, Қозоғистон)

Енгил вазн

Жора Айвазян (9-1, Россия) — Андрей Одинцов (5-2, Беларусь)

Марказий жанг. Енгил вазн чемпионлиги учун

Ренат Хавалов (3-0, Махачкала, Россия) — Шарапудин Магомедов (4-0, Махачкала, Россия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг