UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Рой Жонс айни дамда дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 09:56Илия Топурия: "Хабибнинг кўз ўнгида Махачевни ютишни жуда хоҳлайман. Улар такаббур ва манман!" 0 09:35Лёрнер Тьен Ёшлар ATP Якуний турнири ғолиби! 0 09:14"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан ҳавотирда 0 08:53Кейн Веласкес озодликка чиқиши мумкин 0 08:32Костя Цзю: "Жошуа - Пол каби жанглар боксни бузади" 0 08:11Баутиста Пётр Яннинг ғалабаси ҳақида: "Дивизионни яхшигина силкитди" 0 07:50ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда 0 07:29ММА афсоналаридан бири Андерсон Сильва энди полициячи 0 07:08Бакли Раҳмонов уни қора бола деб атаганини жавобсиз қолдирмади 0 18:39Жейк Пол муваффақиятли операция қилинди + ФОТО 0 18:02"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 17:41"Полни ҳурмат қилишни бошлаш керак" - UFC собиқ чемпиони 0 17:20"Усман — Махачев учун энг хавфли рақиб" - UFC собиқ жангчиси 0 16:59Жошуа: "Фьюри деган қоринбойга шарт қўйдим" 0

30 окт 12:15
Янгиликлар

Шахмат

Ҳамюртларимизнинг 4 нафарида ғалаба, Афруза медал олишга яқин

Бугун Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етади.

8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этяпти.

Эътиборлиси, жаҳон чемпионатида қатнашаётган олти шахматчимиздан тўрт нафари бу турда ғалаба нашидасини сурди. Саккиз ёшлилар мусобақасида ўз имкониятини синаб кўраётган Ҳумоюн Бекмуродов 10-турда қозоғистонлик Амир Калиевни мағлубиятга учратиб, очколарини 6тага етказиб олди.

Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров эса АҚШ вакили Адриан Кондаковни енга олмади. Учрашув дуранг натижа билан якунланди.


Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлиб турган Жавоҳир Синдоров эса украиналик Владислав Ларкиндан устун келди. Жавоҳирнинг очколари 7тага етди.

Жаҳон чемпионати кашфиётига айланган Афруза Ҳамдамова бу турда яна ғалаба нашидасини сурди. У қора доналарда ўйнашига қарамай, рейтингда ўзидан анча юқорида турган озарбойжонлик шахматчи Лейла Буданговани мағлуб этди.

Афруза сўнгги тур олдидан 7,5 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бугун у 8,5 очко билан биринчи поғонадан жой олган қозоғистонлик Айша Закировага қарши дона суради. Агар ғалаба қозонса, совринли ўринлардан бирини аниқ қўлга киритади.  

Ҳамюртларимиздан Юлия Хегай арманистонлик Астгик Хакопянга ютқазиб қўйди. Мафтуна Бобомуродова эса аксинча қора доналарда ҳаракат қилиб, АҚШ вакиласи Нура Баалладан устун эканлигини амалда исботлади. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг