UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0 15:46Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин 0

20 апр 10:44
Янгиликлар

Гимнастика

"Happy Caravan - 2017" турнири якунланди

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича “Happy Caravan – 2017” халқаро турнири якунланди.


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Гимнастика федерацияси, Халқаро гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Исроил, Латвия, Норвегия, Россия, Эстония, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатлардан юзга яқин гимнастикачи ғолиблик учун баҳс олиб борди. 

Халқаро турнир муросасиз баҳсларга бой ўтди. Мусобақаларда яккаликлар ва гуруҳлар ўртасида гимнастика предметлари ёрдамида машқ бажариш бўйича баҳслар ўтказилди. Гимнастикачи қизларнинг ҳалқа, тўп, булава ва тасма билан машқ бажариши, ижро маҳорати, мусиқа ва ритмни ҳис этиши, чаққон ва нафис ҳаракатлари мухлисларга завқ бағишлади. 

Жамоавий кўпкураш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Диёра Бурҳонхўжаева ҳалқада 15,05 балл, Тахмина Икромова тўпда 15,15 балл, булавада 14,35 балл, Севинч Турдиева тасмада 14,15 балл тўплади. Шу тариқа 58,7 балл тўплаган терма жамоамиз шоҳсупанинг учинчи поғонасини эгаллади. 

– Тошкентда бадиий гимнастика бўйича ўтказилган мазкур нуфузли мусобақага катта тайёргарлик кўрилгани яққол сезилиб турибди, – дейди исроиллик гимнастикачи Шаи Рубий Бен. –Иштирокчиларнинг нафақат ўз иқтидорини намойиш этиши, балки маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳам барча шароит яратилган. Хизмат кўрсатиш юксак даражада ташкил этилган. Ўзбекистонда бадиий гимнастика билан шуғулланаётган қизлар сафи кўплиги бизни ҳайратлантирди. Бу спортни ривожлантиришга давлат томонидан қаратилаётган улкан эътиборнинг яққол ифодасидир. 

Жавоҳир Тошхўжаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг