UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0

05 янв 15:41
Янгиликлар

Оғир атлетика, Бошқалар

Ҳарбий спортчилар ўртасида тош кўтариш ва баҳодирлар ўйини бўйича мусобақа якунланди

Шу кунларда 14 январь «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан республикамиз бўйлаб спорт мусобақалари ва тадбирлари ўтказилмоқда.

Кеча Тошкент шаҳрида жойлашган Қуролли кучлар академияси спорт майдонларида тош кўтариш ва баҳодирлар ўйинлари бўйича ҳарбий спортчилар ўртасида йирик мусобақа ташкил этилди.

100 нафардан зиёд спортчилар ўртасида қизғин баҳсларга бой бўлган тош кўтариш мусобақаларида -65 кг вазнда Рустам Жўраев ғолибликни қўлга киритган бўлса, -70 кг вазнда Дилбек Абдуллаев, -75 кг вазнда Азамат Усанов, -80 кг вазнда Мирзоҳид Эргашев, -90 кг вазнда Жуманазар Абдиев, +90 кг вазнда Достон Йўлдошевлар тенгсиз эканлигини исботладилар.Баҳодирлар ўйини мусобақаларида ёшлар ўртасида Ислом Ҳакимжонов 1-ўринни қўлга киритди. Катталар ўртасидаги баҳсда Баҳодир Йўлчиев ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2019 йил 28 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси бўйича Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 31 декабрдаги 2282-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан яна бир қанча спорт мусобақалари ўтказилиши белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг