UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0

05 янв 08:07
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ҳарбийлар ўртасида тош кўтариш ва баҳодирлар ўйини бўйича мусобақа ўтказилди

Шу кунларда 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан республикамиз бўйлаб спорт мусобақалари ва тадбирлари ўтказилмоқда.

Қуролли кучлар академияси спорт майдонларида тош кўтариш ва баҳодирлар ўйинлари бўйича ҳарбий спортчилар ўртасида йирик мусобақа ташкил этилди.

100 нафардан зиёд спортчилар ўртасида қизғин баҳсларга бой бўлган тош кўтариш мусобақаларида -65 кг вазнда Рустам Жўраев ғолибликни қўлга киритган бўлса, -70 кг вазнда Дилбек Абдуллаев, -75 кг вазнда Азамат Усанов, -80 кг вазнда Мирзоҳид Эргашев, -90 кг вазнда Жуманазар Абдиев, +90 кг вазнда Достон Йўлдошевлар тенгсиз эканлигини исботладилар.

Баҳодирлар ўйини мусобақаларида ёшлар ўртасида Ислом Ҳакимжонов 1-ўринни қўлга киритди. Катталар ўртасидаги баҳсда Баҳодир Йўлчиев ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2019 йил 28 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси бўйича Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 31 декабрдаги 2282-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан яна бир қанча спорт мусобақалари ўтказилиши белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг