UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

24 май 14:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой, Бектемир ва бошқа юлдуз боксчиларимиз Россиядаги мусобақада иштирок этадилар

Теглар :  Бокс
26-31 май кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Санкт-Петербург Губернатори кубоги» баҳслари ташкил қилинади.

 «Михайловский манеж» спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган турнирда Европа, Осиё, Африка ва Американинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган боксчилар иштирок этадилар. Мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам ғолиб ва совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз беллашувларда қуйидаги таркибда иштирок этади:

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов
-52кг: Жасурбек Латипов
-56кг: Мирзобек Мирзаҳалилов
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров
-60кг: Шунқор Абдурасулов
-64кг: Алиёр Норалиев
-64кг: Иқболжон Холдоров
-69кг: Маҳмуд Ғоипов
-69кг: Фазлиддин Мелибоев
-75кг: Исроил Мадримов
-81кг: Бектемир Мелиқўзиев
-91кг: Санжар Турсунов
+91кг: Баҳодир Жалолов

Боксчиларимиз мусобақада мураббийлар Марат Қурбонов, Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ва Баҳодир Эркаев қўл остида рингга чиқадилар.

Шунингдек, ҳамюртимиз Алишер Полвонов турнирда ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Таъкидлаш лозимки, терма жамоамиз Россиянинг шимолий пойтахтига ўзининг энг кучли таркиби билан йўл олди. Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби ушбу турнир орқали Осиё ўйинларида иштирок этадиган боксчилар жисмоний ва функционал ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказишади. Имкониятлар чамалаб олинади. Мақсад Индонезиядаги Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш. Биз ушбу мусобақада боксчиларимизга омад тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 май 20:46:16
Mirzabek 1986
Spot tvdan ko'ra olamizmi? Kim Javob bera oladi?
   
24 май 16:57:31
Navroz Hojibekov
Sport tvdan olib beradimi?
   
24 май 14:51:33
Sardor Farxodov
Mumkinmas
   
24 май 14:35:51
ZOHIDJON ABDURASULOV
Baxodir professionalda emasmidi qatnawiwi mumkinmi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг