UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади 0 12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0

11 ноя 16:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Бибосинов билан жанг ҳақида: "Реванш оламан. Шунинг учун ҳам ҳаваскор боксга қайтдим"

Боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов Осиё чемпионатидаги ярим финал жангидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу рақибим билан биринчи марта бокс тушишим. Бунгача жангларини кўриб чиққандим. Уни ўрганиб олишга 1 раунд кетди ва шу сабабли ютқазиб қўйдим. Бурчакка келганимдан кейин мураббийлар кўрсатмалари билан жангни давом эттирдим ва ғалабани ўз томонга оғдириб олдим. 

Навбатдаги жангим, ўзим кутган рақиб - Сакен Бибосинов билан бўлади. Худо хоҳласа реванш оламан. Шунинг учун ҳам ҳаваскор боксга қайтдим. Яна барчасини исботлаш учун. 

Ҳакамлар? Бундайлар ҳолатлар бўлиб туради. Ярим финалга 10 нафар боксчи билан келдик. Ёшларда ҳали имкониятлар кўп. Масалан Асадхўжа Мўйдинхўжаев ютганди, аммо кўрганигиздек ғалаба рақибга берилди", - деди Ҳасанбой. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой кеча ярим финалда мўғулистонлик рақибни мағлуб этганди. Эртага у финалда қозоғистонлик Сакен Бибосинов билан жанг ўтказади. У 2021 йил Сербияда ўтказилган жаҳон чемпионатида Бибосиновга имкониятни бой бериб қўйганди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
11 ноя 17:40:06
Коканд
Илоҳим ниятига етгин.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг