UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0

18 дек 12:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов 12 раундга тайёрлиги, чемпионлик жанги, Осиё ўйинлари ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди

Боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов кечаги ғалабасидан сўнг бир неча мавзуда ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу жангни узоқ вақтдан бери кутгандим. Ўзбекистонда юртошларимизга хурсандчилик улашишни мақсад қилгандим, шукр иккинчи марта бу ниятимга эришдим.  Бунга шароит яратиб берган барчага раҳмат айтаман. 

Агар жароҳати бўлмаганида жангни тўлиқ ўтказишга кучи етарди. У тажрибали рақиб. Мағлуб бўлган рақиблари рўйхатига назар ташласак ҳам, улар кучли боксчилар эди. 

Менежерларим кейинги жангимни жаҳон чемпионлиги камари учун ташкил этишни ваъда қилишган. Буни жудаям кутяпман. 12 раундлик жангга тайёрман. Умид қиламанки, кейинги жангим чемпионлик учун бўлади. Бироқ бу фақат ўзимга боғлиқ эмас. Таиландлик рақибим рози бўлса, март-апрель ойига қадар кўп нарсага ойдинлик киритилади.

Ҳаваскор бокс? Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўргандик, аммо насиб қилмаган экан. Пешонада ёзилгани бўлади. Олдинда Осиё ўйинлари ҳам турибди. Шунингдек, Тошкент мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати ҳам бор. Агар проф боксда чемпионлик камарини қўлга киритсам, Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида иштирок эта олмайман",-деди Ҳасанбой Дўсматов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг