UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

21 окт 18:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов: Аввалги терма жамоада аҳиллик бўлган

Узоқ танаффусдан сўнг терма жамоага қайтган Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатига тайёргарлиги ҳақида фикр билдирди.

Узоқ танаффусдан сўнг терма жамоага қайтдингиз. Аввалги ва ҳозирги терма жамоада қандай ўзгаришлар сизга яққол сезилди?

- Энди албатта, у жамоада аҳиллик бўлган. Буни Шаҳрам ҳам таъкидлаб ўтганди. Биз яна қайтиб келиб, буни яна йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳар куни жамоадошларимиз билан суҳбатлашиб, ўзаро меҳрни уйғотишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ўйлайманки, ҳозир ҳаммаси яхши. Умид қиламанки, натижа ҳам анча яхши бўлади. Ҳар бир спортчининг таркиб интизоми ўзига боғлиқ деб ўйлайман.

Олимпия ўйинлари чемпиони сифатида сиз яна бир бор Жаҳон чемпионатида иштирок этасиз. Ҳаваскор боксда Хасанбой Дўстматов катта ном. Узоқ танаффусдан сўнг қайтишдан қўрқмадизми?

- Спортчи ютишни ва ютқизишга тайёр бўлиши лозим. Барчаси оллоҳдан, биз унга таваккал қилиб рингга кўтариламиз. Жаҳон чемпионатида вазн кўпайди. Ҳаваскор боксдан кетишимга асосий сабаб ҳам вазнлар камайгани ва -49 кг тоифаси йўқ қилинганди. Шу сабабли проффесионалга ўтдим. Ҳозирга келиб эса AIBA яна эски ҳолатга қайтарди ва мен ўзим учун унчалик катта фарқ қилмайдиган -51 кгда рингга кўтариламан. Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритгандим. Бу сафар эса олтинга ҳаракат қиламиз. 

Куба терма жамоасидан нималарни ўргансак бўлади?

- Улар биринчи навбатдаги жуда ҳам чидамли, кейин жуда тезкор ва улар жангларда анча хотиржам рингда ҳаракат қилишади. Биз улардан шуларни ўргансак бўлади.

Бу жаҳон чемпионатида бир нечта катта авлод боксчилари қайтди. Бу ёшларнинг ўсишига тўсқинлик қилмайдими?

- Кўпчилик ёшларга йўл бер дейди, лекин мен ўзимни ёши катта деб ўйламайман. Бошқа мамалакатларга солиштирадиган бўлсак, биз анча ёшмиз. Мисол учун, Куба терма жамоасида 35-36 ёшли боксчилари бор. Мен ҳали ўзимни қари деб ўйламайман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг