UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

03 апр 17:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов Бокудаги турнир ва Осиё чемпионатига тайёргарлик ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, кеча бокс бўйича терма жамоамиз аъзолари Бокудаги "Буюк ипак йўли" турнирида иштирок этиб, юртимизга қайтиб келишди.

 Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан суҳбатда ушбу турнирдаги таассуротлар ва Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан қизиқди.

"Ушбу мусобақа Осиё чемпионати олдидан тайёргарлик вазифасини бажарди. Чунки, мусобақага оз вақт қолди ва иккита жангдан сўнг иштирокимни тугатишим керак эди. Бокудаги турнир давомида россиялик ва қозоғистонлик рақибларимни мағлубиятга учратдим. Иккинчи жангимда қошимдан жароҳат олдим. Ўша пайт ҳакамлар жангни тўхтатишди. Очколар ҳисобида олдинда бораётганим сабаб баҳсда мен ғалаба қозондим. Осиё чемпионати бошлангунга қадар ҳали вақт бор. Ўйлайманки, жароҳатим унгача тузалади.

Озарбайжондаги мусобақа Таиланддаги Осиё чемпионатига тайёргарликнинг бир қисми эди. Энди қитъа биринчилигига тайёргарликнинг сўнгги босқичини Ангрендаги "Янгиобод" ўқув базасида олиб борамиз. Насиб қилса, кейин Осиё чемпионатига жўнаб кетамиз", - деди Ҳасанбой Дўсматов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг