UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

04 дек 08:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов: "Мақсадларим орасида энг каттаси - Париж Олимпиадаси!"

Хабарингиз бор, Тошкентдаги «Ҳумо Арена» муз саройида «Lift Promotion»нинг навбатдаги бокс кечаси бўлиб ўтди.

Ушбу оқшомга бир қатор таниқли боксчиларимиз ҳам ташриф буюришди. Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов сайтимиз мухбири билан суҳбатда бир қатор саволларга жавоб берди. 

- Осиё чемпионатида олдимга қўйилган асосий мақсад Сакен Бибосиновдан реванш олиш эди. Сабаби, жаҳон чемпионатида ҳакамларнинг қарори адолатсиз бўлганди. Бунга ишонганлар ҳам, ишонмаганлар ҳам бўлди. Бу сафар эса ҳакамларга ҳам орқамиздан "гапирганлар"га ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмадим. 

- Ҳаваскор боксда реванш олишингиз керак бўлган бошқа боксчи қолмадими?

- Амит бор. У билан ҳисоб-китобимиз 2:2. Тўғриси, Осиё чемпионатида уни кутгандим. Чемпионатга келганида яхши бўларди. Чунки ҳозирги спорт формам кундан-кунга тикланиб боряпти. Умид қиламанки, келаси йилнинг май ойида бўладиган жаҳон чемпионатига боради. У билан жанг қилиш ниятим бор. Бу гапларим унга етиб боради деб ўйлайман. Сабаби, унинг ҳам мухлислари кўп. 

- Тўлқин Қиличев сизнинг Париж Олимпиадасида қатнашишингиз ҳақида гапирди...

- Албатта, ҳозир мақсадларим орасида энг каттаси айнан - Париж Олимпиадаси. Рио Олимпиадасидан сўнг проф боксга ўтиб кетишим ҳам мумкин эди. Аммо иккинчи Олимпиадамда ҳам ютишни ўзимга мақсад қилиб қўйганман. Бунинг учун имконият бор. Ҳозир вазним ҳам тўғри келади. Токио Олимпиадасида иштирок этмаганимга айнан вазним тўсқинлик қилганди. 

- Проф боксдаги фаолиятингизни тўхтатиб турасизми?

- Профессионал боксдаги фаолиятим ҳам давом этади. Бир йилда иккита жанг ўтказиш эҳтимолим бор. 11 декабрда Дубайда жанг қилишим мумкин эди. Ҳозирда менга рақиб излашяпти. Агар рақиб топиладиган бўлса, жанг қилишим мумкин. Айни пайтда эса 7 декабрда бошланадиган Ўзбекистон чемпионатига тайёргарликни давом эттиряпман. 

Яна икки йил спорт формамни ушлаб туролишимга ишонаман", - дея суҳбатни якунлади Дўстматов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг