UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

03 июл 12:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

Пойтахтимиздаги Ёшлар пресс клубида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилди

Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати хабар берди.  

Тадбирда иштирок этганлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз ёшлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, улар ўз иқтидори ва салоҳиятини намоён қилишлари, юксак илми, фидойилиги билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари учун барча шароит мавжудлигини алоҳида таъкидлади.

Маросимда илм-фан, маданият, санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, журналистика, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда ўқиётган, ишлаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, юксак натижаларга эришаётган вакиллари қатори 3 нафар спортчиларимиз ҳам “Ўзбекистон белгиси” билан тақдирланишди.

Бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишида "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан мукофотланди.

Мазкур кўкрак нишонига яна бир неча спортчимиз, жумладан Жавоҳир Синдаров (шахмат), Клара Дарменбаева (самбо) ва Асила Мирзаёрова (Паралимпия) ҳам сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг