UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0

12 авг 13:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов шу ой Москвада рингга чиқади + ФОТО

Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги тўртинчи жангини ўтказади.

Дўсматов 28 август куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилади. Ҳозирча рақиб номи ташкилотчилар томонидан ошкор қилинмаган. 

Бу Ҳасанбой учун проф фаолиятидаги тўртинчи жанг бўлади. У охирги жангини 3 апрель куни "Ҳумо Арена"да Мухлис Кизотага қарши ўтказиб, ғалабага эришганди. 10 раундга мўлжалланган жанг вакант бўлиб турган WBA International камари учун кечган ва унда чарм қўлқоп устамиз рақибини учинчи раундда нокаутга учратган эди.   

Москвадаги бокс оқшомининг марказий жанги сифатида Россия чемпионлик камари учун кечадиган Юсуп Кедиев - Гасан Гасанов тўқнашуви кўрсатилган. Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги андеркард жангдан аввал бўлиб ўтади. 

Шунингдек, 28 август кунги бокс кечасида ўзбекистонлик боксчилардан Баҳромжон Фозилов, Мирзакамол Неъматов ва Элдор Абдуқодиров ҳам ўз жангларини ўтказишади. Ҳозирча уларнинг рақиблари ҳам маълум эмас. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг