UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0

24 июн 14:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматовни табриклаймиз!

Бугун Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўзининг таваллуд кунини нишонламоқда.

Маълумот учун, ўзбек бокси юлдузи Ҳасанбой Дўсматов 1993 йилнинг 24 июнь куни Андижон вилоятида таваллуд топган. Андижон давлат университетини битирган. Ўзбек бокс мактабининг дунё миқёсидаги кучли юлдузларидан бири ҳисобланади. Олимпиаданинг энг яхши боксчисига бериладиган "Вэл Баркер" кубоги соҳиби.

Эришган ютуқлари:

2009 - Шоназаров Ф. хотирасига бағишланган халқаро турнир чемпиони (Қозоғистон)

2011 - Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони

2012 - Макар Мазай хотирасига бағишланган 46-халқаро турнир ғолиби (Украина)

2012 - Ўзбекистон чемпиони

2013 - Ўзбекистон кубоги соҳиби

2013 - Тўрт миллат кубоги ғолиби (Қозоғистон)

2013 - Николай Мангер хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби (Украина)

2014 - Чеченистон Республикаси Президенти Ахмад Қодиров хотирасига бағишланган турнир ғолиби (Россия)

2014 - Сидней Жексон хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби (Ўзбекистон)

2015 - Chemistry Cup турнири ғолиби (Германия)

2015 - Осиё чемпиони (Таиланд)

2016 - Олимпиада чемпиони (Бразилия)

2017 - Осиё чемпиони (Ўзбекистон)

2017 - Жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби (Германия)

2018 - Осиё ўйинлари кумуш медаль соҳиби (Индонезия)

2018 - Ўзбекистон чемпиони

2019 - "Буюк ипак йўли" турнири - бронза медали

Бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бормоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз жамоаси ва мухлислари номидан Ҳасанбойни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. Унга энди профессионал боксдаги энг улкан ютуқларни тилаймиз!


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг