UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

21 дек 07:24
Янгиликлар

Стол тенниси

Ҳаваскорлар ўртасида теннис мусобақаси якунланди

Теглар :  Стол тенниси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб турли оммавий спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон теннис федерацияси, Ўзбекистон Миллий банки ҳамкорлигида Республика Олимпия захиралари теннис мактабида теннис бўйича ҳаваскорлар ўртасида «Ҳавас-2020” мусобақаси ташкил этилди.

Ушбу мусобақада турли ташкилот ва идораларда фаолият олиб бораётган 30 нафарга яқин раҳбар ходимлар 15та жуфтликда 4 гуруҳга бўлинган ҳолда дастлаб гуруҳ, сўнгра плей-офф босқичида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Кеча ушбу мусобақанинг ярим финал ҳамда финал учрашувлари ўтказилди. Шунингдек, турнирнинг ёпилиш маросими ҳам ташкил этилди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон теннис федерацияси раиси Алишер Мирсоатов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Шунингдек, мусобақанинг ёпилиш маросимида мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши, ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон теннис федерацияси раиси Алишер Кудратуллаевич Мирсоатов «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Турнирнинг якуний натижаларига кўра, Фурқат Каримов ва Ёрқин Зоиров жуфтлиги рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин Валерий Тян ҳамда Владислав Шегай жуфтлигига насиб этган бўлса, Муҳсин Ашуров-Артур Маурер дуэти кучли учликни якунлаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг